Nodir-Uzlat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нодир-узлат, Маҳжур, Шариф (тахаллуслари; исми Муҳаммад Шариф) (1743 — ҳозирги Косонсой тумани — ?, тахминан Қўқон) — шоир ва хаттот. Косонда ўқиб, савод чиқарган, котиблик қилган. Сўнг Қўқонга келган ва шу ерда яшаб келган. Нодира уни ўз паноҳига олиб, саройда хаттот этиб тайинлаган. Нодир-Узлат туркий ва форсийда ижод қилган, ғазал, маснавий, рубоий, мувашшах, таржиъбанд, таърих, ўлан жанрларида 13 минг мисрадан кўпроқ шеърлар ҳамда "Ҳафт гулшан" достонини (1824—25) ёзган. Лирикаси, асосан, ишқий-фалсафий шеърлардан иборат. Халқ оғзаки ижоди билан ёзма адабиёт алоқалари унинг ўланларида ёрқин акс этган. Девон тузган. "Ҳафт гулшан" достони Нодирага бағишланган. Асар 5842 мисра — қамд, наът, чаҳор ёр таърифи, шоир ахволи ва достоннинг ёзилиш сабаблари баёни (кириш) ҳамда 7 мустақил шеърий ҳикоядан иборат. Асарда малика Нодиранинг мамлакат ободончилиги ва илмфан ривожига қўшган ҳиссаси, унинг юксак инсоний фазилатлари акс эттирилган. Шунингдек, бахтли ҳаёт ва одил шоҳ ғоялари илгари сурилган. Достонда бош мавзу — севги, садоқат тасвири биринчи ўринда туради. "Ҳафт гулшан" ҳамда Девоннинг қўлёзма ва тошбосма нусхалари Қўқон адабиёт музейи (инв. № 1462, 88), Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти (инв. №1801, 10114) фондида сақланади.
Манбалар
- Ҳафт гулшан, Т., 1961.
Адабиёт
- Қаюмов А., Қўқон адабий муҳити, Т., 1961; Ўзбек адабиёти тарихи. [5 ж.ли], 4-ж., 1978; Ғафуржонова Т., Нодир ва унинг "Ҳафт гулшан" достони, Т., 1982.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |