Mahkum
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
жиноятни содир этгани учун суд томонидан айбдор деб топилган шахс. Ўзбекистонда М.га нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланиши мумкин: жарима; муайян ҳуқуқдан ёки бирор хил фаолият билан шуғулланишдан маҳрум қилиш; ахлоқ тузатиш ишлари; хизмат бўйича чеклаш; қамоқ; институтизомий қисмга жўнатиш; озодликдан маҳрум қилиш; ўлим жазоси. М. жазони суднинг ҳукми кучга кирганидан сўнг ўтайди. Баъзан М. айбдор бўлсада, унга жазо тайинланмаслиги ёки уни ўташдан озод этилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси ЖК, 69—79, 87— 90моддалар). Суд озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг моҳияти, ижтимоий хавфлилик даражаси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдорни жазо бермай ҳам хулқини назорат қилиш, тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келса, тайинланган жазони ижро этмаслик тўғрисида қарор чиқаради. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят натижасида етказилган зарарни ўз ихтиёри билан бартараф этиб, қилмишидан астойдил пушаймон бўлса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.
М. барча фуқаровий ҳуқуқлардан фойдаланади. Унинг ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикасининг ЖПК ида берилган. М. фуқаровий, мулкий, ворислик, муаллифлик, кашфиётчилик, меҳнат, уй-жой ҳуқуқларига эга. М. жазони ўташ тартиби ва шартлари, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ахборот олиш, ўқув, бадиий ва бошқа турдаги материаллардан фойдаланиш, соғлиғини сақлаш, шу жумладан, амбулатория ва стационар шароитида даволаниш, адвокатлардан малакали юридик ёрдам олиши мумкин. Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган М. сайланиши мумкин эмас ва сайловда қатнашмайди (ЎзР Конституцияси, 177модда).
Ғафур Абдумажидов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |