Mahmud Chagʻminiy
Маҳмуд Чағминий (арабча: محمود الشغميني — Маҳмуд Чағминий – Тўлиқ исми Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар Чағминийдир) — файласуф.
Маҳмуд Чағминий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 1221-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | файласуф |
Маҳмуд Чағминий хоразмлик йирик файласуфлардан бири бўлиб, илмий асарлари Шарқда жуда машҳур бўлган. Маҳмуд Чағминийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳозирда яхши ёритилмаган.
Улуғбек мадрасасидаги астрономияга оид машғулотларнинг мавзуси сифатида Маҳмуд Чағминийнинг астрономия соҳасидаги асарларига Мир Саййид Шариф Журжоний ва Қозизода Румийлар томонидан ёзилган шарҳларни ўрганиш ҳам киритилган. Мазкур олимлар Маҳмуд Чағминийнинг “Мулаххас фил ҳайъа” (“Астрономияга оид қисқа тўплам”) асарига шарҳлар ёзишган. Маҳмуд Чағминийнинг туғилган йили маълум эмас, аммо адабиётларда кўрсатилишича, вафоти 1221-йил деб тахмин қилинади. Маҳмуд Чағминийнинг “Мулаххас фил ҳайъа” асаридан ташқари “Сайланма”, “Тўққиз сонининг математикадаги ўрни ҳақида рисола” ва бошқа қатор рисолалари мавжуд[1].
Адабиётлар
- Ас-Сам’оний. Ал-Ансāб. — Байрут: Дор ал-фикр, 1998.
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. – Самарқанд: Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. – Б. 797.
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |