Маҳмуд И (усмонли туркча: محمود اول‎‎, туркча: И. Маҳмуд, 1696-йил 2-август — 1754-йил 13-декабр) — Усмонийлар империясининг йигирма тўртинчи султони. 1730-йилдан 1754-йилгача ҳукмронлик қилган. Амакисининг тахтдан воз кечиши[тр] ортидан бошланган узоқ йиллик ҳукмронлиги Россия, Габсбурглар ва Форс билан урушлар[ру], Ғарбдан илҳомланиб жорий этилган илк ҳарбий ислоҳотлар билан кечди.

Маҳмуд И[к 1]
туркча: И. Маҳмуд
усмонли туркча: محمود‎‎[4]

Маҳмуд И портрети
Усмонийлар империяси подшоҳи, халифаси, икки муқаддас масжид ходими
Мансаб даври
1730-йил 20-сентябрдан – 1754-йил 13-декабргача
Ўтмишдоши Аҳмад ИИИ
Вориси Усмон ИИИ
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 2-август 1696-йил
Адирна, Усмонийлар империяси
Вафоти 13-декабр 1754-йил(1754-12-13)
(58 ёшда)
Истанбул, Усмонийлар империяси
Имзоси

Султон Мустафо ИИ ва унинг канизаги Солиҳа Султоннинг ўғли➤, Маҳмуд И амакиси Султон Аҳмад ИИИ нинг мажбуран тахтдан воз кечиши натижасида тахтга ўтирди. Кейинги йилги кичик қўзғолонларни бостирган➤. Маҳмуд Форс билан давом этаётган урушга эътибор қаратди: бу уруш 1736-йилда ҳеч бир томонни қониқтирмаган келишув билан якунланди➤. Эрон шоҳи билан ҳақиқий тинчлик келишуви 1746-йилда тузилган➤. Ғарбий фронтда Форс билан бўлган икки ўртадаги келишмовчиликлар ва Россиянинг Азовга ҳужуми Габсбург империяси билан урушга олиб келди. Усмонийларнинг кетма-кет ғалабалари Россия ва Габсбургларни тинчлик шартномасини тузишга ундади. Усмонийлар Белград шартномасига кўра Белградни қайтаришди, аммо Азов Россияга қолди➤. Шундай қилиб, Усмонийлар Австрия урушида қатнашмаслик ва Нодиршоҳнинг ўлимидан кейин Форсдаги тартибсизликлардан фойдаланмасдан, қулай шартлар асосида ғарбий фронтда узоқ давом этган тинчлик даврига киришди.

Маҳмуд И ҳукмронлигининг иккинчи ярми Онадўлидаги, Дамашқдаги, Арабистон ярим оролидаги ва Истанбулдаги тартибсизликларни бостириш билан ўтди. Худди шу даврда İбраҳим Мутеферрика Усмонлилар империясининг ҳарбий кучсизлиги сабаблари ҳақида рисола ёзди. Рисолада Усмонийлар армиясини ислоҳ қилиш учун намуна сифатида Буюк Пётр ислоҳотларини жорий қилишни таклиф қилди. Франсиялик авантюрист Клод-Александр, бутун империя бўйлаб Аҳмад Пошо номи билан танилган Конт де Бонневалга артиллерия корпусини ислоҳ қилиш вазифаси юкланган эди. Корпус ўқув дастурига биринчи марта назарий ва амалий математика, шунингдек, замонавий ҳарбий санъат киритилди➤.

Маҳмуд ҳукмронлигини маданий фаолият ва қурилиш лойиҳалари нуқтаи назаридан аввалги даврнинг давоми сифатида кўриш мумкин. Унинг ҳукмронлиги давридаги ютуқлар орасида Яловада қоғоз фабрикасининг ташкил этилиши, Галатасарай мактабининг қайта тикланиши, Барокко услубидаги Нуруосмание масжиди ва Топҳане фавворасининг қурилиши киради. Истанбулнинг машҳур Таксим туманига Султон Беёғлу ва Галата туманларида сув муаммосини ҳал қилиш учун қурдирган сув минораси (таксим) номини олди. Истанбул, Белград ва Видинда кўплаб кутубхоналар ташкил этди. Лолалар, шеърият ва мусиқага иштиёқи баланд бўлган➤.

Бир неча хотини ва канизаклари бўлишига қарамай, Маҳмуд И фарзандсиз ўтди. Унинг ўрнига туғишган укаси Усмон ИИИ тахтга ўтирди➤.

Биографияси

Султон Мустафо ИИ, Маҳмуднинг отаси

Шаҳзода

Маҳмуд Адирна саройида[ру] туғилган[4][2]. Усмонийлар султони Мустафо ИИ нинг жорияларидан бири, асли юнон бўлган Солиҳа Султондан тўнғич ўғли[5][6][1][2][4][3]. Маҳмуд И нинг умумий эътироф этилган туғилган санаси 1696-йил 2-август эканлиги айтилади, лекин 1696-йил 10-апрелда ёки 1696-йил 4-октябрда туғилган, деган тахминлар ҳам бор. Антҳонй Алдерсон ўзининг „Струcтуре оф Оттоман дйнастй“ (Усмонийлар сулоласининг тузилиши) асарида тахминий саналарни хато деб атайди[7]. Маҳмуднинг 20 дан ортиқ ака-ука ва опа-сингиллари бор эди, лекин уларнинг барчаси бўлажак султон билан бир онадан эмасди[6].

Шаҳзода Маҳмуднинг болалик йиллари Эдирнада ўтган[8]. Бошланғич таълимни 1702-йил 18-майда бошлаган[4]. Биринчи сабоқларни Мустафо ИИнинг устози[тр], шайхулислом Фейзуллаҳ Эфендидан[тр] олган[2]. Кейинги тарбияси билан Фейзуллаҳ Эфендининг ўғли İбраҳим Эфенди шуғулланган[4].

1703-йилда Маҳмуднинг отаси Адирна воқеаси натижасида укаси Аҳмад фойдасига тахтдан тўлиқ воз кечди ва сарой қафасига қамаб қўйилди[4]. Бир неча ойдан сўнг сарой қафасида вафот этди[8]. Маҳмуд ўзи акалари билан бирга Адирнадан Истанбулга олиб келинган ва қафасга жойлаштирилган[4]. 1705-йил 17-апрелда Маҳмуднинг яширин суннат тўй маросими бўлиб ўтди[9][4].

Бошқа шаҳзодалар сингари Маҳмуд ҳам ҳунармандчиликни ўрганган ва йигирма етти йил давомида сарой қафасида заргарлик буюмлари ясаш билан шуғулланган[4].

Султон

Ҳокимиятга келиши. Патрона Ҳалил

Патрона Ҳалил исёни
Жеан-Баптисте Ванмоур, 1730-йил

Маҳмуд И 1730-йил 25-сентябрдан 2-октабргача давом этган Патрона Ҳалил қўзғолони натижасида Султон Аҳмад ИИИ тахтдан воз кечгандан кейин ҳокимият тепасига келди[4][10]. Миш-мишларга кўра, айнан Аҳмад янги султонга биринчи бўлиб бай’ат берган, жиянига давлат бошқаруви тизгинларини ўз қўлига олишни, бошқарувда ҳеч кимга ишонмасликни маслаҳат берган[4]. Усмонийлар тарихчиси Антҳонй Алдерсоннинг ёзишича, Маҳмуд 1730-йил 1-октябрда Султон деб эълон қилинган[1]. Турк тарихчиси Неcдет Сакаоглу 1730-йил 30-сентябр санасини кўрсатган[3]. Яна бир турк тарихчиси, Ислом энсиклопедиясида Маҳмуд ҳақидаги мақола муаллифи Абдулқодир Озcан 1730-йил 2-октябр санасини келтирган[4].

Маҳмуд И ҳукмронлигининг дастлабки ҳафталарида қўзғолон бошчиларининг талабларини бажариш ишларини назорат қилди. Патрона Ҳалил ва унинг издошлари ўзлари фақат катта миқдордаги нақд пул билан қаноатланиб, ҳеч қандай давлат хизматини хоҳламадилар. Улар ўз тарафдорларини давлатнинг энг юқори лавозимларига тайинланишига эришдилар. Шайхулислом лавозимига Меҳмет Эфенди тайинланди. Бош вазир лавозимига Силаҳдар Дамат Меҳмед Пошо[тр] тайинланди. Бундан ташқари, қатл этилган бош вазир Невşэҳирли Дамад İбраҳим Пошо даврида киритилган айрим солиқлар бекор қилинди. Маҳмуд И қўзғолончиларнинг маданий ислоҳотлар даврида[тр] кўнгилочар маскан бўлган Кâğıтҳане ва Садабâд[тр] қасрларни бузиш ҳақидаги илтимосини ҳам қондирди. Шундай қилиб, давлат деярли Патрона Ҳалил назорати остига ўтиб, қирқ тўққизинчи яничалар корпуси жойлашган Этмейданı[тр] гарнизонидан бошқариларди[4]. Маҳмуднинг онаси Валиде Солиҳа Себкати Султон, анъанага кўра, Эски Саройдан Топкапига олиб келинган. Ҳарамда ҳам ҳокимият чекланган эди: Валиденинг ҳаракатларини Ҳалилнинг иккинчи ўғли диққат билан кузатиб борган ва мустақил қарор қабул қилишига имкон бермаган[6].

Шу сабабларга кўра Султон аввало Патрона Ҳалил ва унинг тарафдорларидан қутулмоқчи бўлди. Маҳмуд И ўзининг ишончли одамлари орқали юқори мартабали зобитларни ўзига жалб этиш, Патрона Ҳалил таъсирини пасайтириш режасини тузди. Вазиятни тўлиқ ўз қўлига олиб, Ҳалилни саройда бўлиб ўтадиган мажлисга таклиф қилиб, йўқ қилмоқчи бўлди. Бу орада Патрона Ҳалил тарафдори бўлган бир неча минг албанлар томонидан юзага келиши мумкин бўлган қўзғолонга қарши чоралар кўрилди. Бир неча ойдан кейин қўзғолон бўлди: яничарлар ва жебежилар[тр] саройга боришди, аммо шаҳар аҳолисининг қўллаб-қувватлаши туфайли бу ҳаракат муваффақияцизликка учради[4]. Россияга қарши янги уруш эълон қилинган девон кенгашидан сўнг Патрона Ҳалил ўлдирилди[3]. Уни қўллаб-қувватлаган 7 мингга яқин киши ҳам қатл этилди. Яничар зобитларининг Ҳалилга нисбатан ҳасад қилишлари, уни йўқ қилишга ёрдам беришга тайёрлиги қўзғолонни бостиришга хизмат қилди. Қўзғолонда иштирок этган яничарлар, боснияликлар ва албанлар Истанбулдан чиқариб юборилди. Яна бир қўзғолонга уриниш 1731-йил 2-сентябр куни бартараф қилинди[4].

Ташқи сиёсат

Усмонийлар империяси 1739-йилда. Бой берилган ҳудудлар очроқ ранглар билан белгиланади

Маҳмуд И қўзғолончи гуруҳларни бартараф этиб, давлат бошқарувини тўлиқ қўлга киритгач, ташқи сиёсат масалаларини ҳал қила бошлади[4][10].

Форс билан урушлар (1730—1736)

Маҳмуд тахтга ўтиргунича Эрон билан муносабатлар кескинлашган эди. Маҳмуд Шарқнинг сераскери этиб тайинлаган Бағдод ҳокими Аҳмет Пошо форсларни мағлуб этди. 1731-йил 15-сентябр куни ревонлик Ҳекимоглу Али Пошо Урмия ва Табриз шаҳарларини эгаллади[10]. 1732-йил 10-январ куни Аҳмет Пошо ва Муҳаммад Ризо Қула ўртасида Кирмоншоҳ шартномаси имзоланди. Унга кўра Табриз, Эрделон, Кирмоншоҳ, Ҳамадон, Ҳувайз ва Луристон Эронга, Ганжа, Тифлис, Реван, Ширвон ва Доғистон Усмонийларга тегишли эди. Бироқ, Султон Табризнинг форслар қўлига ўтишига қарши чиқди. Топал Осман Пошо ва Шайхулислом Паşмакçıзаде Абдуллаҳ Эфендини[тр] лавозимларидан четлатди. Кара амалдорлар (сарой хизматчилари) бошлиғи Ҳаcı Беşир Аğани[тр] таклифига кўра Ҳекимоғли Али Пошо бош вазир этиб тайинланди. 1733-йил 6-октябр куни Эронга уруш эълон қилинди[4][к 2].

Айни пайтда Қандаҳордан қайтган Нодиршоҳ ҳам бу келишувни қабул қилмади. Эронда ҳокимиятни қўлга киритгач, Киркукка ҳужум қилиб, Бағдодни қамал қилди. Тахминан саккиз ой давом этган қамал Эрзурумли Вали Топал Осман Пошо ёрдамида бартараф этилди. Табризнинг қайта қўлга олиниши билан Султон Маҳмудга „ғози“ унвони берилди. Бироқ Табризни бой берилди, кейинроқ Бағдод қамал қилинди. 1735-йил июн ойида Реван яқинидаги Арпачай жангида Абдуллаҳ Пошо мағлубиятга учради. Эрон сераскери томонидан асирга олинганидан сўнг Маҳмуд И Ҳекимоглу Али Пошони бош вазир лавозимидан четлатиб, унинг ўрнига Бағдод ҳокими Гüрcü Исмаил Пошони тайинлади. Бағдод ҳокими этиб Раққа ҳокими бўлган Ҳамализадеҳ Аҳмад Пошо тайинланди. Маҳмуд Қрим хони Каплан И Гирайга дарҳол Кавказ орқали Эронга юришни буюрди. Бироқ, бу юриш Россия билан муносабатларнинг кескинлашишига олиб келгач, Усмонийлар Эрон билан сулҳ тузиш йўлларини қидира бошладилар. Касришира тинчлик шартномаси асосида янги шартнома тузилди. 1736-йилда Аббос Мирзони тахтдан ағдариб, ўзини Форс шоҳи деб эълон қилган Нодиршоҳ Кирмоншоҳ Абдулбакийхонни жаъфарийлар тариқатини тан олиш, ҳар йили Форс амирларини Маккага ҳажга жўнатиш, асирларни алмашиш ва иккала мамлакатда элчихоналар ташкил этиш таклифлари билан Истанбулга юборди. Эрон элчисининг саъй-ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермагач, масалани Эроннинг ўзида ҳал қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Мустафо оға ўша давлатга юборилди. Охир-оқибат жафарийликни бешинчи мазҳаб сифатида қабул қилиш таклифи рад этилди, аммо 1736-йилда Нодиршоҳнинг шаҳаншоҳ деб тан олиниши ва Эронда суннийликнинг расман эълон қилиниши шарти билан бу масалада келишувга эришилди[4]. Бу келишув ҳар икки томонга ҳам ёқмади[10].

Россия билан урушлар (1735—1739)

Россия Австрия билан биргаликда Полша тахти учун урушни ўз фойдасига якунлаб, қўшинларни Азак қал’асига яқин жойларга юборишни бошлади. Усмонийлар билан тузилган шартномаларга зид равишда Украина ва Подоля чегараларида янги қал’алар қурди. Руслар Маҳмуд И нинг Қрим қўшинларининг Кавказдаги Кабарда ҳудудидан ўтиб, Эрон чегарасидаги Усмонли қўшинларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги буйруғига қарши норозилик билдиришди, чунки бу жойлар Россияга тегишли эди ва буйруқ бекор қилинган бўлса-да ва кейин Қрим томон Оркапи қал’асини эгаллаб олиш учун ҳаракат қилган. Рус ҳужумлари олдида, франсуз ҳукумати Россия империясига қарши уруш тўғрисида қарор қабул қилиши керак эди. Бош вазир Силаҳдар Сеййид Меҳмед Пошо армия қўмондони этиб тайинланди. Тажрибали каптан Cанıм Ҳоcа Меҳмед Пошо флоти билан Қрим соҳилидаги Озю (Очаков) қал’асининг губернатори Ҳатибзаде Яҳя Пошо этиб тайинланди. Эрон чегарасида тўпланган кучларнинг бир қисми Кефа шаҳрига жўнатилди ва илгари Боснияда тўпланиши режалаштирилган кучлар Бабадагдаги армияга қўшилиши кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди[4].

Франсия элчиси Лоуис Саувеур де Вилленеуве Австриянинг Россия томонида урушга киришига йўл қўймаслик учун дипломатик ҳаракатлар қилди. Бошқа томондан, Австрия императори Карл ИВ рус императори Анна Иоанновна билан келишувга эришди ва тайёргарликни якунлаш учун Усмонийлар империясидаги элчиси Иоганн Мичаэл вон Талман орқали Бâб-ı Âлини беришни кечиктиришга ҳаракат қилди[4]. 1736-йилнинг 13-июлида руслар Азак, Гöзлеве, Оркапı ва Килбурун қалъаларини эгаллаб, Баҳчасарой ва Акмесcидни вайрон қилган бўлсалар-да, Усмонийлар ҳукумати тинчлик битими тузиш умидини сақлаб қолишди[4]. Ҳатто қўриқчилар Озю, Бендер ва Видиннинг Австрия урушга тайёрланаётгани ҳақидаги хабарларига эътибор берилмади. 1736-йил 16-июнда Истанбулдан чиқиб кетаётган Усмонийлар қўшини Бободоғга етиб келди ва кута бошлади. Маҳмуд И қабул қилган элчи Талман Усмонийлар ҳукуматини жиловлашда давом этди. Немировда музокаралар олиб боришга қарор қилинган вақтга келиб, Австрия қўшинлари Усмонийлар ерларига уч томондан ҳужум қилиб, урушни бошлаб юборишди[4].

1737-йил 11-июлда руслар Озюни эгаллаб олишди. Австрияликлар Ниш, Банжа ва Изворникка ҳужум қилиб, Валахияга кириб, Бухарестни эгаллаб олишди. Бундан тушкунликка тушган Маҳмуд И Муҳсинзаде Абдуллаҳ Пошони бош вазир лавозимидан бўшатди. Румелия бейлербейи Кëпрулузаде Ҳафиз Аҳмед Пошога Нишни қайтариш топширилди. Бош вазир Абдулла Пошо Баня-Лукда, Ҳекимоглу Али Пошо Боснияда жанг қилган. Иваз Меҳмед Пошо эса австрияликларни Видиндан чекинишга мажбур қилган. Ҳафиз Аҳмед-Пошо Нишга бостириб кирган. Армия Истанбулга қайтиб келганидан сўнг, Бош вазир Еğэн Меҳмед Пошо урушни бошлаш учун жавобгарлик Австрияда бўлиши шарти билан Франсиянинг тинч воситачилигини қабул қилди. Шу билан бирга, Султон чегараларни мустаҳкамлашни давом эттирди ва Белградни қайтариб олиш учун барча тайёргарликни амалга оширди. Шу билан бирга, 1738-йил бошида Текирдагда Жозеф Ракоци Маҳмуд И томонидан Трансилвания ҳокими этиб тайинланди. Армия Ада-Кале ва Белградга қараб ҳаракатланаётганда, австрияликлар Тимишоарега ҳужум қилишди. Оршова ва Меҳадияда шиддатли тўқнашувлар юз берди. Усмонийлар Меҳадияни эгаллаб олишди. Оршова ва Ада-калени қамал қилишди. Себеш ва Лугож қал’алари вайрон қилинди, 1738-йил 17-августда эса Ада-кале босиб олинди. Кейинроқ Белградга бостириб киришди[4][4][4].

Форс билан уруш (1743—1746)
1737-йилда рус қўшинлари томонидан туркларнинг Озю (Очаков) қал’аси қамал қилиниши.

Айни пайтда Нодиршоҳнинг шарқдаги фаолияти янги муаммоларни келтириб чиқарди. Унинг Кавказнинг бир қисмини босиб олишга уринишлари Истанбулда салбий муносабат билан кутиб олинди. Шоҳнинг Кавказга юриши бошланганидан кўп ўтмай, Бағдодни таслим қилиш илтимоси билан Аҳмад Пошога мурожаат қилди. Аҳмаднинг рад этишига жавобан Бағдод ва Киркукни қамал қилди. 1743-йил июл ойида Киркукни эгаллади. Бу воқеаларнинг барчаси Усмонийлар ва Форс ўртасида янги уруш бошланишига олиб келди. Маҳмуд И Ҳекимўғли Али Пошони вазирликдан олиб, унинг ўрнига Сеййид Ҳасан Пошони тайинлади ва Эрон юришига жўнатди. Бу орада Эрон тахтига янги даъвогар — Сафавийлар сулоласидан чиққан ва Родосда бир муддат яшаган Сафи Мирзо пайдо бўлди[4].

Карс яқинидаги ҳарбий тўқнашув аниқ натижа бермади ва шаҳар учун кураш 1744-йил 9-декабргача давом этди. Шарқий сераскер Аҳмад Пошонинг ўрнига келган Еген Меҳмед Пошо чекинаётган Эрон қўшини ортидан қувиб, Реванда уни қўлга олди. Аммо 1745-йил 20-августда Меҳмед Пошонинг ўлими Усмонийлар қўшинининг тарқалиб кетишига олиб келди ва Карс бой берилди. Шундан сўнг Диёрбакир бейлербейи Абдуллаҳ Пошо Ҳамадонга бир неча марта босқинлар уюштириб, Нодиршоҳни қийин аҳволга солиб қўйди. Шоҳ Сераскер Аҳмад Пошо ва Бағдод ҳокими Аҳмад Пошога хабар юборишга мажбур бўлди. Хабарда Шоҳ Мосул ва Басрани ўз тасарруфида қолдиришни талаб қилди. Фатҳ Алихон Истанбулга келиб, Шоҳнинг тинчлик сўрашида самимий эканини эълон қилгач, шартнома тузишга қарор қилинди. Назиф Мустафа эфенди Усмонийлар таклифини Қазвинда Нодиршоҳга етказади. Бағдод ҳокими Аҳмад Пошо билан иккинчи Касришири шартномаси (1746-йил 4-сентябр) доирасида келишувга эришилди. Унга кўра форслар зиёратчилар ва саёҳатчилар хавфсизлигини таъминлашга ваъда беришди ва ўзаро маҳкумлар алмашишди. Форс шоҳи томонидан дўстлик белгиси сифатида юборилган машҳур Товус тахти ва бошқа совғалар унинг ўлдирилишидан кейин юзага келган нотинчликлар туфайли Бағдодда узоқ вақт сақланиб қолган. Мустафо ИИИ даврида Истанбулга олиб келинган[4].

Ички сиёсат

Йил Вазир
1730 Силаҳдар Дамад Меҳмед Пошо
1731 Кабакулак İбраҳим Пошо
1731 Топал Осман Пошо
1732 Ҳекимоğлу Али Пошо (1-марта)
1735 Гüрcü İсмаил Пошо
1736 Силаҳдар Сеййид Меҳмед Пошо
1737 Муҳсинзаде Абдуллаҳ Пошо
1737 Еğэн Меҳмед Пошо
1739 Ҳаcı Иваз Меҳмед Пошо
1740 Ниşанчи Ҳаcı Аҳмет Пошо
1742 Ҳекимоğлу Али Пошо (2-марта)
1742 Сеййид Ҳасан Пошо
1746 Тиряки Ҳаcı Меҳмед Пошо
1747 Сеййид Абдуллаҳ Пошо
1750 Дивитдар Меҳмед Эмин Пошо
1752 Cорлулу Косе Баҳир Мустафо Пошо

Султон Маҳмуд Истанбулда қаттиқ тартиб-интизомни, жамоат тартибини сақлаш чораларини кўрди. Аёллар кийими, фоҳишалик, савдогарларни кузатиш, нархларни назорат қилиш каби ижтимоий масалалар билан қизиқди. Бу масалалар бўйича илк фармонларни чиқарган Маҳмуд И Полша, Россия ва Австрияга элчиларини юбориб, Усмонийлар тахтига янги султоннинг ўтиришини эълон қилди[4][4].

Россия билан уруш тугагач, мамлакат ичидаги вазият бироз кескинлашди. Қаттиқ совуқли қиш шароити 1740-йилда кичик қўзғолонга сабаб бўлди, бироқ у осонлик билан бостирилди. Истанбулдаги ишсизлар ўз шаҳарларига жўнатилди[4]. Султон маҳаллий беклардан иборат гуруҳларнинг ҳокимиятни эгаллаб олишларига йўл қўймаслик, халқни уларнинг зулмидан ҳимоя қилиш мақсадида қишлоқларда марказлашган ҳокимият ўрнатишга ҳаракат қилди. Шу мақсадда 1740-йил махсус фармон чиқарилди, аммо бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Франсузларнинг иғволарига қарамай, Маҳмуд тинчликсеварлик сиёсатга амал қилди[4]. 1740-йилда император Карл ВИ вафотидан сўнг, Австрия тахт ворислиги учун уруш бошланган пайтдаги вазиятдан фойдаланишга уринмади. Эронда 1747-йилда Нодиршоҳ вафотидан кейин вужудга келган тартибсизликларга ҳам аралашмаган[4]. Маҳмуд И ички масалаларга урғу берди: Қора амалдорлар бошлиғи Морали Бешир оға даврида сарой оғаси мавқеининг юксалиши, Анадолуда қароқчи уруғларнинг (хусусан, Ойдинда деярли мустақил бўлган Сарибейўғли) шаклланиши, Сайид Фатҳийнинг Дамашқдаги жазоси, Истанбулдаги 1748-йилги қўзғолон ва Нажддаги ваҳҳобийлар масаласи шулар жумласидан[10].

Султон Маҳмуд И ўзининг туғроси билан 1741-йилда чиқарилган фармони

Маҳмуд И армияни мустаҳкамлаш ва модернизация қилишга ҳаракат қилди. Султон яничариларга мунтазам равишда иш ҳақи тўланишини таъминлади. İбраҳим Мутеферрика билан бирга давлат тузилиши тўғрисидаги рисолани ёзди[4]. Рисолада Мутеферрика рус императори Пётрнинг ислоҳотлари намунасида армияни бошқаришни тавсия қилган[10]. Маҳмуднинг қўллаб-қувватлаши билан Ислом динини қабул қилган франсуз Ҳумбараcı Аҳмед Пошо (граф Бонневал) Ҳумбараcı артиллериячилар корпусини қурди[4][10]. Султоннинг буйруғи билан Ускударда 1734-йилда Ҳумбараҳане ҳарбий ўқув мажмуаси қурилди. Кейинчалик, мажмуа намунасида Мустафо ИИИ ва Салим ИИИ даврида шундай мажмуалар қурилган[4]. Биринчи марта назарий ва амалий математика, замонавий ҳарбий санъат ҳарбий ўқув дастурига киритилган. Тўпчилар маркази барпо этилди ва янги тўплар қуйилди[10]. 1732-йилда сипоҳилар тўғрисида янги қонуни тайёрланди ва у кейинги қонунлар учун асос бўлиб хизмат қилди[4].

İбраҳим Мутеферриканинг вафотидан кейин 1747-йилда ёпилган босмахона Маҳмуд И буйруғи билан қайта очилган. Босмахонани бошқариш учун Полшадан ҳунармандлар олиб келинди[4]. Яловада қоғоз фабрикаси очилди, қоғоз импорти йўлга қўйилди[10]. Айнан шу даврда биринчи марта ўт ўчиришда шланглар қўлланила бошланди[4]. Истанбул, Белград ва Видинда кўплаб кутубхоналарга асос солинди[10].

Маҳмуд И ҳукмронлиги даврида молиявий аҳвол нисбатан яхши эди. Умуман олганда, иқтисодий сиёсат Ислом тақвими бўйича молиявий тўловларни амалга ошириш амалиётини жорий этилган. Бу орқали ўтган йилларда давлат томонидан кўрилган зарарларнинг олдини олиш мақсад қилинган. Олтин, кумуш ва мис тангалар зарб қилдирган Султон Онадўли ва Румелида пул зарб қилишни тақиқлаган, лекин фақат олис Миср, Шимолий Африка вилоятлари, Бағдод ва Тифлисда рухсат берган[4].

Қурилиш ва хайрия ишлари

Қурилиши Маҳмуд И томонидан бошланган Нуруосмание масжиди

Маҳмуд И Истанбул ва Эдирне ўртасидаги йўл бўйидаги айвонларни (мирие) таъмирлатди. Пойтахтни реконструксия қилиш устида ишлади ва лолалар даврида бошланган шаҳар таркибида туманлар ташкил қилиш фаолиятини давом эттирди[4]. Фаолияти учун замондошларидан „муаммир-и билад“ (шаҳар қурувчи) лақабини олди[4]. Нуруосмание масжиди мажмуасини қуришга буйруқ берди[10]. Мажмуа Усмон ИИИ даврида қуриб битказилди. Маҳмуднинг буйруғи билан Топкапı саройи ҳудудидаги ўрта дарвоза таъмирланди[4]. Давлат ғазнаси биноси ёнида элчихоналар ғазнаси биносини қурдирди[9]. Бешиктош дарёси бўйидаги сарой мажмуаси ва Яли саройини қўшимча саройлар қуриш ва боғлар барпо этиш орқали кенгайтирди[4]. Галатасарайдаги императорлик мактаби ҳам тикланди[4]. Топҳане майдонини кенгайтириш ва унинг ёнидаги кемасозлик омбори ва ахлатхонани таъмирлаш ишлари амалга оширилди[10].

Маҳмуд И кўплаб диний ва бошқа биноларнинг асосчиси бўлди. Йıлдıз Деде масжиди, Тулумбаcıлар ва Дефтердар Каписи мажлис уйларидаги масжидлар (кичик масжидлар), Румелиҳисардаги Камолиддин Пир, Бешиктошдаги Араб Пир ва Ускудардаги Султон Маҳмуд ва Қандилли масжидларини мисол келтириш мумкин. Унинг буйруғи билан Боязид масжидининг гумбази таъмирланди, Ералтı масжидига кириш қисмининг тепасида Маҳмуд И туғроси битилган[4][4].

Маҳмуд сарой ва масжидлар қуришдан ташқари Истанбулнинг Галата ва Беёглу ҳудудларидаги сув муаммолари билан ҳам шуғулланган[4]. Унинг буйруғи билан бу ҳудудларга сув етказиш учун тўғон ва каналлар қурилган[10]. Бундан ташқари, Топҳанеда фаввора, Азапкапı шаҳрида Солиҳи Султон фаввораси бўлган[4]. Касимпаşа, Тепебаşı, Галата ва Беşиктаş ҳудудларида юздан ортиқ фаввора қурилган[10]. Машҳур „Таксим“ номи Маҳмуд ҳукмронлиги даврида у қурдирган сув минораси туфайли қўлланила бошланди[10][4].

Вафоти

Маҳмуд И ва бошқа султонлар дафн этилган Туркхон султон мақбараси. Бруклин музейи архиви, 1903-йил

Маҳмуд И 1754-йилда жума намозидан қайтгач, Топкапı саройининг Демиркапı эшиги олдида вафот этди[4]. Манбаларда ўлимининг аниқ санаси турлича келтирилган. Алдерсон султоннинг вафот этган санасини 1754-йил 14-декабр деб ёзган[1]. Бошқа манбаларда 1754-йил 9-декабр санаси келтирилган[11]. Сакаоглу ва Озcан эса 1754-йил 13-декабр санасини айтишган[3][4].

Маҳмуд қурилиши тугалланмаган Нуруосмание масжиди ёнидаги мақбарага дафн қилинишни режалаштирган. Аммо, Усмон ИИИ хоҳишига кўра, Мустафо ИИ дафн этилган Янги масжиддаги Турхон Султон мақбарасига дафн этилган[4].

Шахсияти

Маҳмуд И ташқи ва ички ишларда мутаносиблик сиёсатини олиб борди, вазирларни тез-тез алмаштирди. Ташқи сиёсатда муваффақиятли битимлар тузди, ички тартибсизликларнинг олдини олишга ҳаракат қилди. Девони Ҳумоюн мажлисларини ўтказди, халқнинг дардини эшитди[4].

Манбаларда Маҳмуд И диндор, зиёли, билимли, вазмин, раҳм-шафқатли, тинчликсевар, адолатли султон сифатида таърифланади[4][2][4]. „Себкати“ тахаллуси билан шеър ёзган. Баъзилари ҳозирги кунгача сақланиб қолган асарлар яратган[10][4]. Найза улоқтиришни, от пойгасини, сувда сузишни, ой нурида денгизни томоша қилишни, лолаларни, шахмат ўйинини яхши кўрар эди[10][10].

Оиласи

Турк тарихчиси Çаğатай Улуçай ўзининг „Падиşаҳларıн Кадıнларı ве Кıзларı“ (Султонларнинг хотинлари ва қизлари) асарида хотинлик мақомида ва кадıнефенди унвонига эга учта канизакни, икбал мақомида ва ҳанıмефенди унвонига эга тўрт нафар канизакнинг исмини келтиради. „Ҳаcı“ тахаллусли Алиcенаб Кадıнефенди Маҳмуднинг бош рафиқаси бўлиб, Фотиҳ масжиди ёнида мектеб (бошланғич мактаб), фаввора ва себил қурдирган. 1775-йилда ҳаждан қайтганидан сўнг, кўп ўтмай вафот этди ва Янги масжид қабристонига дафн қилинди[12]. „Ҳаcı“ лақабли Алиcенаб Кадıнефенди Маҳмуднинг бешинчи ёки олтинчи хотини бўлиб, 1804-йилда вафот этган ва Шаҳзода масжидида дафн этилган. 1732-йилда Вердиназ Аксарайдаги Мурат Пошо масжиди[тр] ёнида мектеб ва себил, Галатадаги искала ёнида ўз номига фаввора қурдирди[12]. Маҳмуднинг олтинчи хотини Рами Кадıнефенди Бешиктошдаги Акаретлер кўчасига олиб борувчи кўчада себил қурдирган ва Султон вафотидан кейин İбраҳимбейга турмушга чиққан. Икбаллар ичида Улуçай Мейясе Ҳанıмефенди (бош икбал), Феҳми Ҳанıмефенди (иккинчи Икбал) бўлганини ёзга[12].

Алдерсон ўзининг „Тҳе Струcтуре оф тҳе Оттоман Дйнастй“ (Усмонийлар сулоласининг тузилиши) асарида Маҳмуднинг олтита канизакларини келтиради: Айşэ Ҳаcı (1746-йилда вафот этган), Ҳатиcе Рами (1780-йилда вафот этган), Ҳатем (1769-йили вафот этган), Розие, Тирял (1789-йилда вафот этган) ва Вердиназ (1804-йил 16-декабр куни вафот этган)[1]. Алдерсоннинг хабар беришича, Ҳатиcе Рами тахминан 1755-йилда Мустафо Пошонинг ўғли Иброҳимбейга турмушга чиққан[13]. Шунингдек, у Маҳмудга мансуб қизлар ва уларнинг никоҳи аслида олдинги султонларга тегишлилигини, Султон Маҳмуднинг ўзи фарзандсиз бўлганини қайд этади[14][1].

Турк тарихчиси Неcдет Сакаоğлу ўзининг „Бу мüлкüн кадıн султанларı“ (бу мулкнинг султон хонимлари) китобида Маҳмуднинг кадинефенди мақомига эга бўлган олтита канизакларини ва икбал (чўри) мақомига эга бештасини кўрсатади[3]. Иккита канизак — Айşэ ва Ҳатем Маҳмуднинг асосий хотинлари унвонини олишган, уларнинг иккаласи ҳам Сüрейя Меҳмет Бейнинг „Османлı девлетинде ким кимди“ (Усмонийлар реестри) китобида кўрсатилган. Айşэ Кадıнефенди (1746-йилда Истанбулда вафот этди) 1730-йилда янги султоннинг ҳарамига кирган. Ҳатем Кадıнефенди (1769-йилда Истанбулда вафот этган) ҳақидаги маълумотлар Айşэ вафот этганидан кейин пайдо бўлган. Фақат ўша пайтда ҳукмронлик қилган Султон Мустафо ИИИ рухсати билан Аязма масжиди яқинига дафн этилганлиги маълум ва қабрдаги ёзувга кўра, уни „ҳанıм“ деб аташган. Сакаоğлу ёзишича, Маҳмуднинг кейинги канизаги Алиcенаб Кадıнефенди (1775-йилда вафот этган) бўлганини айтади[3]. У янги масжид боғида жойлашган Жедит-Ҳаватин мақбарасида дафн этилган. Сакаоğлу таъкидлашича, Алиcенаб „Усмонийлар реэстри“да ҳам, Алдерсоннинг „Усмонийлар сулоласи тузилиши“да ҳам келтирилмаган. Вердиназ Кадıнефенди (шунингдек „Ҳаcı Вердиназ“ ва „Ҳаcı ҳатун“ номлари билан танилган, 1804-йил 16-декабрда вафот этган), султоннинг тўртинчи хотини бўлган ва султон вафотидан кейин 50 йил яшаганига кўра, у Маҳмуд ҳукмронлигининг охирида ҳарамга кирган. Вердиназ хайрия жамғармасини ташкил этган, унинг маблағлари билан фаввора, мактаб ва Аксарайдаги Мурат Пошо масжиди яқинидаги яна бир фаввора, Галатдаги пристан яқинига фаввора қурилди, унинг қурилиши учун Cаталcадаги қишлоқ кўчирилди[к 3]. Вердиназ Шаҳзода масжидида дафн этилган. Ҳатиcе Рами Кадıнефенди (1780-йил 16-январда вафот этди) султоннинг олтинчи хотини эди. Бешиктошда пиёдалар кўприги ва ҳаммом, Акаретлер кўчасининг бошида Бешиктошдаги эски сарой ошхонасига қарама-қарши бўлган мактаб ва фаввора қурдирди. Маҳмуд вафотидан бир йил ўтгач, Ҳатиcе Рами Иброҳимбейга турмушга чиқди ва у билан Бешикташда яшади. Сакаоğлу таъкидлашича, Маҳмуднинг сўнгги канизаги Тирял Кадıнефенди (1785-йилда вафот этган) бўлган. Сакаоğлу Тирялнинг Жедитҳаватин мақбарасида дафн этилганига асосланиб, ўз кунларини эски саройда султоннинг беваси сифатида ўтказган деган хулосага келади. Бундан ташқари, у Тирялни сарой доираларидаги обрўси туфайли „иккинчи Волида Султон“ деб таърифлаган. Сакаоğлу Маҳмуднинг саройида икки икбал (чўри) бўлганини ёзади: Меиясе (бош икбал) ва Феҳми Ҳанıмефенди (иккинчи икбал). Алдерсоннинг „Усмонийлар сулоласи тузилиши“ китобидаги Маҳмуднинг канизаклари рўйхатида ҳам икбаллар ҳақида юқоридаги маълумотлар бор[3].

Изоҳлар

  1. ↑ Алдерсоннинг ёзишича, Маҳмуд „букри“ (туркча: Камбур) лақабини олган[1]. „Ислом энсиклопедияси“да Маҳмуд И ҳақидаги мақола муаллифлари Актепе ва Леви Маҳмуднинг лақабини „Ғози“ (енгилмас), адабий тахаллусини эса „Себкати“ (доно) деб кўрсатадилар[2]. „Себкатí“ тахаллуси унинг онаси Солиҳа Султонга нисбатан ҳам ишлатилган[3].
  2. ↑ Турк тарихшунослигида 1730—1736-йилларда Усмонийлар империяси билан Сафавийлар давлати ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиши икки алоҳида тўқнашув сифатида қаралади: Усмонийлар-Эрон уруши (1730—1732)[эн] ва Усмонийлар-Эрон уруши (1735—1736)[эн].
  3. ↑ Ушбу биноларнинг ҳеч бири бугунги кунгача сақланиб қолмаган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Алдерсон 1956, с. 173.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Актепе, Левй 2012.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 3,8 Сакаоğлу 2015.
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 4,11 4,12 4,13 4,14 4,15 4,16 4,17 4,18 4,19 4,20 4,21 4,22 4,23 4,24 4,25 4,26 4,27 4,28 4,29 4,30 4,31 4,32 4,33 4,34 4,35 4,36 4,37 4,38 4,39 4,40 4,41 4,42 4,43 4,44 4,45 4,46 4,47 4,48 4,49 4,50 4,51 4,52 4,53 4,54 4,55 Öзcан 2003.
  5. ↑ Şакул 2009, сс. 344–345.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Акйıлдıз 2009.
  7. ↑ Алдерсон 1956, с. 173 (ноте 1).
  8. ↑ 8,0 8,1 Алдерсон 1956, с. 66.
  9. ↑ 9,0 9,1 Сарıcаоğлу 2007.
  10. ↑ 10,00 10,01 10,02 10,03 10,04 10,05 10,06 10,07 10,08 10,09 10,10 10,11 10,12 10,13 10,14 10,15 10,16 10,17 Şакул 2009, с. 345.
  11. ↑ Алдерсон 1956, с. 173 (ноте 2).
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 Улуçай 2011.
  13. ↑ Алдерсон 1956, с. 173 (ноте 4).
  14. ↑ Алдерсон 1956, с. 173 (ноте 3).

Адабиётлар