Маҳмуд Исмоилович Исмоилов (1929-2010) – совет ва тожик ботаник олими, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси (1991)[1][2].

Маҳмуд Исмоилович Исмоилов
Таваллуди 22-март 1927-йил
Самарқанд
Вафоти 10-июл 2010-йил(2010-07-10)
(83 ёшда)
Душанбе, Тожикистон
Фуқаролиги Tojikiston bayrogʻi Тожикистон
Соҳаси Биолог
Таълими Самарқанд давлат университети

Ҳаёти

Маҳмуд Исмоилов 1929-йил Самарқанд шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетига ўқишга кирди ва университетни 1949-йилда тамомлади. Бир муддат Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидаги мактабда ўқитувчилик қилган (1949—1952). Кейинчалик Тожикистон Фанлар академияси Ботаника институти аспиранти академик П.Н.Овчинников раҳбарлигида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди (1954). Тожикистон ССР Фанлар академияси Ботаника институти Душанбе ботаника боғи кичик, катта илмий ходим (1955—1960), директор (1960—1967) лавозимларида фаолият юритган[3]. 1967—1993-йилларда Ботаника институти Душанбе ботаника боғи раҳбарлигига тайинланган. Маҳмуд Исмоилов Тожикистон Давлат университетининг ботаника факултетида дарс берган. У 1993—1998-йилларда Тожикистон ССР Фанлар академияси Ботаника институти директори бўлган. 1998—2008-йилларда Тожикистон Фанлар академияси „Тожиклес“ ўрмон хўжалиги бирлашмасида бош илмий ходим бўлиб ишлаган.

Илмий қизиқишлари: фитоценология, ўсимликлар систематикаси ва интродуксияси.

Биология фанлари доктори (1976), профессор (1980). Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси (1991).

Тожикистон ССР халқ таълими аълочиси. Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби. В.И.Ленин таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан „Жасоратли меҳнати учун“ медали ва „Меҳнат фахрийси“ ордени билан тақдирланган. Тожикистон Олий Кенгаши Президиумининг фахрий ёрлиғи берилган.

Биология, экология, дендрология, фитосенология, ижтимоий-сиёсий соҳаларда 10 та китоб ва 220 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 20 дан ортиқ талабаларнинг номзодлик ва докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилган.

Маҳмуд Исмоилов 2010-йилда Душанбеда вафот этди.

Адабиётлар

  • Энсиклопедияи советии тоҷик. Ҷилди 3. – Душанбе, 1981. – С. 31-32
  • Академияи илмҳои Ҷумҳурии Тоҷикистон. Ҳайати шахсӣ. – Душанбе: Дониш, 2011. – 216 с.

Манбалар

  1. ↑ „Исмаилов Махмуд Исмаилович“. www.анрт.тж. Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ „АКАДЕМИИ НАУК РЕСПУБЛИКИ ТАДЖИКИСТАН“. www.анрт.тж. Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.
  3. ↑ „Исмаилов, Махмуд Исмаилович - Можжевельники СССР“. www.сеарч.рсл.ру. Қаралди: 13-сентабр 2023-йил.