Mahmud Taymur
Таймур Маҳмуд (1894.16.6, Коҳира — 1973.25.8, Швейсария) — араб ёзувчиси (Миср). Араб тили академияси (Қоқира)нинг ҳақиқий аъзоси. Миср адабиётида реалистик новелла жанри асосчиларидан бири. Ижоди 1920-йилдан бошланган. Дастлабки ижодида А.П.Чехов, Г. де Мопассан асарларининг таъсири сезилади. Ҳикояларида Миср деҳқонларининг аянчли турмуши тасвирланган, "Мажҳул нидо" (1939), "Бўронларда азобланган Салва" (1947) романларида символизм таъсири кўзга ташланади. Т. "Шамруҳ" (1958), "Кўк чироклар" (1960) каби ижтимоий мавзудаги романлар, бир неча қисса ва драмалар муаллифи. Айрим асарлари ўзбек тилида нашр этилган: "Араб ҳикоялари" (1957), "Ҳикоялар" (1958) ва бошқа.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |