Mahmud ad-Dabusiy
Маҳмуд ад-Дабусий (арабча: محمود الدبوسي) – фақиҳ
Тўлиқ исми Абулқосим Маҳмуд ибн Маймун ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Бакр Мажжа ад-Дабусий бўлиб, Абулқосим унинг куняси (лақаби)дир. У фозил фақиҳ ва шайх бўлиб, Маймун ад-Дабусийнинг ўғлидир. Маҳмуд ад-Дабусий Марвда туғилганлигига қарамай „Дабусий“ нисбаси берилишининг сабаби, отаси Маймун ад-Дабусий асли дабусиялик бўлганлиги учундир. Абулқосим Маҳмуд ад-Дабусий мунозараларни ва жумбоқли масалаларни эчувчи фақиҳ даражасига эришган[1].
Устоз ва шогирдлари
Маҳмуд ад-Дабусий бошланғич таълимни туғилиб ўсган шаҳри Марвда Имом Абу Ёқуб Юсуф ибн Айюб ал-Ҳамадоний ва Абу Мансур Муҳаммад ибн Али ал-Карўий каби олимлардан олган. У Нисабурда Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Фазл ал-Фаровий ва Абу Музлим Абдулмуним ибн Абдулқосим ал-Қушайрийлардан ҳадис тинглаган. Тожуддин ибн Али ас-Сабкийнинг „Табақоту аш-Шофеъийяти-л-кабир“ асарида келтирилишича Маҳмуд ад-Дабусийдан Абулқосим ад-Дамашқий ҳадислар ёзиб олган.
Сафари
Унинг болаликдан илм олиш ва ҳадис жамлашга иштиёқи баланд бўлганлиги боис, таълим олиш ва ҳадис тўплаш ниятида Хаварон, Тус ва Нисабур каби ўз даврининг илм-маърифат масканлари бўлган шаҳарларга сафар қилган[2].
Вафоти
Маҳмуд ад-Дабусийнинг вафот этган йили борасида турлича қарашлар мавжуд. Жумладан, Абу Саъд ас-Самъонийнинг „Ат-Таҳбир фий ал-мўъжами-л-кабир“ асарида Маҳмуд ад-Дабусийни 535/1141-йил охирида ёки 536/1142-йил бошида Марвда вафот этган, – деб кетирса. Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад" Ўрта Осиё олимлари қомуси" китобида уни 530/1135—1136-йилдан кейин вафот этган, – деб келтирган[3].
Манбалар
- ↑ Абу Саъид ас-Самъонийнинг „Ат-Таҳбир фи-л-муъжам ал-кабир“. Ж.1. Б.131.
- ↑ Тожуддин ибн Али ибн Абдулкофий ас-Сабкий. Табақоту аш-Шофеъийяти-л-кабир. Ж. 5. 1413/1992. 296.
- ↑ АбдуллоҳАбдулҳамид Саад. „Ўрта Осиё олимлари қомуси“. -Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази нашриёти. 2007. 160.