Маҳмудбий (Маҳмуд Қатағон) (ХВИИ аср 1-ярми — ХВИИИ аср боши) — аштархонийлар давридаги нуфузли амалдор, оталиқ. Тохаристон (1683-йилдан), Балх ва Бадахшон ҳокими (1688-йилдан). Маҳмудбий Мовароуннаҳрнинг ХВИИ аср 1-ярмидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Имомқулихон даврида (1611—1642) Қундуз Маҳмудбийнинг юрти ва Тохаристоннинг Толиқон, Кишм каби туманларини бирлаштирган мулк марказига айланган. Маҳмудбий оталиқ даврида Ишкамиш Қундузга тобе эттирилган. 1685-йил Маҳмудбий Баёт қорадан Толиқонни тортиб олган. 1686—1687-йилларда Анушахон Хива қўшини билан Самарқанд ва Бухорога ҳужум қилганда Субҳонқулихон Маҳмудбийдан ёрдам сўраган. У бу пайтда Тохаристон хокими (1683-йилдан) эди, у хиваликларни қувиб юбориб, Хўжанд ва Ҳисордаги ғалаёнларни бостиришда катта рол ўйнаган. 1688-йил августида Балх ва Бадахшон Маҳмудбийга инъом этилган. Маҳмудбий Бухородан мустақил равишда сиёсат юргиза бошлаган. 1691-йил Бадахшонда Ёрийлар сулоласи асосчиси Мир Ёрбекни мағлубиятга учратган. 1695-йил февралда Маҳмудбий оталиққа қарши Балх атрофидаги қурамалар исён кўтарганлар. Маҳмудбий Бухорога, Субҳонқулихонга одам юбориб шаҳзода Муҳаммад Муқим султонни ёрдамга сўраган. Бироқ хон буни рад этган. Маҳмудбий Балх тахтига машҳур сўфий Муҳаммад Порсонинг авлоди Солиҳхўжани ўтқазган. Бухоро хони Маҳмудбийдан норози бўлиб, мактуб жўнатган. Маҳмудбий вазият тақозоси билан шундай қилганини, агарда хон Муҳаммад Муқим султонни жўнаца, Солиҳхўжани ўрнига тахтга ўтқазишини маълум қилган. Ёзишмалар 2,5 йил давом этган. Субҳонқулихон Маҳмудбийни Қундуздаги исённи бостиришга юборган ва унинг йўқлигидан фойдаланиб, Балхга юриш қилган. Солиҳхўжа Қундуздан Маҳмудбийни чақиртирган. Маҳмудбий Балх мудофаасига киришган, қамал 20 кун давом этган, ниҳоят, ўртада сулҳ тузилиб хон орқага қайтган. Бироқ Маҳмудбийни кўчманчи ҳарбий зодагонлар қўллаб-қувватламаган. 1697-йил августда бошбошдоқлик кучайган ва Маҳмудбий Субҳонқулихоннинг талабига кўнишга мажбур бўлган. Солиҳхўжани Ҳиндистонга жўнатиб, Балхни Муҳаммад Муқим султонга топширган. 1697-йил кўчманчи қабилалар бошлиқлари (минг , сарой) ўртасида саройда юқори мавқега эга бўлиш учун кураш бошланган, унда Одилбий ва Шоҳниёзбийлар ғалаба қилиб, Маҳмудбийни оталиқ мансабидан туширганлар. Маҳмудбий Қундуздан Балхга юриш қилган. Муҳаммад Муқимхон уни яна оталиқ этиб тайинлаган. 1703-йил майда Балх атрофига Термиз қўнғиротлари босқин қилган, уларга қарши Маҳмудбий қўшин тортиб ғалаба қилган, улардан Қубодиённи тортиб олган (ноябр). 1704—1706-йилларда Бухоро билан Балх ўртасида Термиз учун қаттиқ кураш кетган. Унда дастлаб Маҳмудбий устун келган, 1704-йил сентабрда у Термизни эгаллаган. 1707-йил мартда беклар фитнаси натижасида Маҳмудбий Муҳаммад Муқимхонни қатл эттирган. Шу баҳонада Убайдуллахон ИИ Балхга юриш қилган (май), 1 ойга яқин қамал қилиб 27-майда шаҳарни эгаллаган. Маҳмудбий Хиёбон дарвозаси орқали қочган. 1709-йил сентда Маҳмудбий Ғур вилоятига босқин қилган. Убайдуллахон ИИ унга қарши чора кўра олмаган, бунга хонлиқдаги беклар ўртасидаги ички низолар йўл қўймаган. 1711-йил Маҳмудбий машҳур шоир Машрабни қатл эттирган.

Маҳмудбий
(Маҳмуд Қатағон)
Таваллуди ХВИИ аср 1-ярми
Вафоти ХВИИИ аср боши
Балх
Фаолият йиллари 1683-йилдан ХВИИИ аср-бошигача
Унвони Оталиқ

Адабиёт

  • Ахмедов Б. А. История Балха (ХВИ—первая половина ХВИИИ в.) / Ганковский Ю. В.. — Ташкент : «ФАН» Узбекской ССР, 1982. — 295 с.
  • Фахриддин Ҳасанов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил