Mahmudjon Hasanov
| Маҳмуджон Ҳасанов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1943-йил Марҳамат тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | шарқшунос, таржимон |
| Соҳаси | шарқшунослик, таржимонлик |
| Иш жойлари | Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти |
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Илмий даражаси | тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Маҳмуджон Ҳасанов (Маҳмуд Ҳасаний, Маҳмудхон Махдум (1943-йил, Марҳамат тумани, Андижон вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, шарқшунос, шоир, таржимон, тарих фанлари доктори, профессор.
Биографияси
Маҳмуджон Ҳасанов 1943-йилда Марҳамат туманида зиёли оилада таваллуд топган. Олимнинг отаси шоир ва уламо Махдум Восилий бўлиб, 1920—1925-йилларда Бухородаги Мирараб мадрасасини тугатган. Ўзидан 44 та асар ёзиб қолдирган. Маҳмуджон Ҳасанов 1968-йилда Тошкент давлат университетининг шарқ факултети Эрон-афғон бўлимини битириб, ўша йилдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида фаолият кўрсатиб келмоқда[1]. Дастлаб институтда фотокопия ва микрофилмлар фондининг бошлиғи лавозимида ишлади. 1974-йилда Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик институтига катта илмий ходим сифатида ишга ўтказилди. Олим боғдорчиликка оид қўлёзмаларни тадқиқи бўйича илмий иш олиб бориб, бу соҳага оид бир қанча асарларни таржима ва тадқиқ этди ва „Зироатнома“ номли китобни босмадан чиқарди. 1985-йилда Шарқшунослик институтига қайтиб, қўлёзмаларни тадқиқ этиш ва нашр қилиш бўлимида кичик илмий ходим вазифасида ишлади[2]. 1995-йилдан эса Шарқ қўлёзмалари фонди мудирлиги вазифасига тайинланди ҳамда „Дублет фондидаги қўлёзмаларни каталоглаштириш“ номли грант раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатди. Ҳозирда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти профессори. Маҳмуджон Ҳасанов манбашунос олим сифатида араб, форс ва туркий тиллардаги қадимий манбаларни таржима ва тадқиқ қилди. Ҳозиргача унинг юзлаб мақолаларидан ташқари 180 та китоблари нашр қилинган. Маҳмуджон Ҳасанов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[3], Маҳмуд Ҳасаний тахаллуси бир қанча шеърий тўпламлари ва 2017-йилда эса „Ишқ девони“ номли ғазаллар девони нашр қилинган. 2003-йилда „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган[4]. Турон фанлар академияси академиги[3].
Илмий фаолияти
1997-йилда „Юсуфийнинг илмий мероси ва унинг ХВ аср маданиятида тутган ўрни“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2004-йилда „Форс тилида назмда ёзилган табобатга оид манбалар (ИХ- ХИИИ асрлар)“ мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Олим табобат, тасаввуф, тарих, фиқҳ, ҳадисшунослик, одоб-ахлоқ ва ва қадимий зироатчиликка оид тадқиқотлар йўналишлари бўйича тадқиқотлар олиб бориб, кўплаб манбаларни нашр қилган. Машҳур табиблар Шаҳобиддин Абдулкари ўғли (ХИВ аср), Юсуфий (ХИИ аср), Давоий (ХВИИ аср), Ҳасрат (ХВИИИ аср), Боситхон ибн Зоҳидхон Шошийнинг (ХХ аср) тибга оид асарларини тадқиқ этган. Мазкур табибларнинг асарлари шеърий шаклда ёзилган бўлиб, олим томонидан шеърий таржима қиилинган. Олим тарих фанлари доктори Сурайё Каримова билан биргаликда Ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ асарини қайта нашр этишган. Олим Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ҳасан Андақий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Ҳусайн ал-Хоразмий, Шайх Одинамуҳаммад Хоразмийнинг тасаввуфга оид ўнлаб асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Олимн зироатчиликка оид „Қадимий боғдорчиликнинг изоҳли луғати“ китоби муаллифи[2].
Манбалар
- ↑ „Маҳмуд Ҳасаний: «Қомусий олимларимизнинг кўп асарлари ҳали ўрганилмаган»“ (2014-йил 10-декабр). 2023-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-август.
- ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет.
- ↑ 3,0 3,1 „ҚОМУСИЙ ОЛИМЛАРИМИЗНИНГ КО’П АСАРЛАРИ ҲАЛИ О’РГАНИЛМАГАН“.
- ↑ „Маҳмуд Ҳасаний“.