Маҳмут Ахметович Гареев (татарча: Мәхмүт Әхмәт улы Гәрәев, 1923-йил 23-июл, Челябинск – 2019-йил 25-декабр, Москва) – совет ва рус ҳарбий раҳбари. Ҳарбий фанлар доктори (1977) ва тарих фанлари доктори (1992[1]), профессор.

Маҳмут Гареев
Асл исми Теодор Сергеевич Кулаков
Таваллуди 1923-йил 23-июл
Челябинск, РСФСР, СССР
Вафоти 2019-йил 25-декабр
Москва, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Хизматдаги йиллари 1939–1992-йиллар
Унвони Армия генерали
Мукофотлари SU Order For Service to the Homeland in the Armed Forces of the USSR 1st class ribbon

Ҳаёти

Маҳмут Гареев 1923-йил 23-июлда Челябинскда татар оиласида туғилган[1]. Отаси – Ахметдин Гареев (1881-?), асли Бошқирдистоннинг Чишмин тумани, Солихово қишлоғидан, ишчи. Унинг биринчи рафиқаси – Муккадис, 1921-йилда тифдан вафот этиб, ундан тўрт фарзанди қолган. Онаси – Рахима (фамиляси Усмонова; 1892-?), Ахметдиннинг иккинчи рафиқаси, Татаристоннинг Тетюшинский тумани, Алабаэво қишлоғида туғилган[2].

1931-йилдан бошлаб оиласи билан асосан Ўрта Осиёда яшаб, кўпинча бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган[2]. Мактабни тугатгандан кейин, Ленинобод режалаштириш-иқтисодиёт (кооператив) техникумида ўқиган. Лекин, уни тугатмайди. 1941-йил май ойида Ленин номидаги Тошкент пиёдалар мактабига ўқишга кирган. Ўша йилнинг ноябр ойида тезлаштирилган ўқув курсини тугатиб, Улуғ Ватан уруши фронтига юборилган[2].

Уруш йилларида

Маҳмут Гареев 1941-йил ноябрдан Улуғ Ватан уруши қатнашчиси бўлган. У 99-алоҳида миллий тожик отишма бригадасига взвод командири этиб тайинланган[2]. Лекин, взводга қўмондонлик қилмаган. Офицерларнинг йўқотишлари туфайли аввалига баталён командири вазифасини бажаришга мажбур бўлган, кейин бир полкнинг қўмондони бўлган[3]. 1942-йилнинг февралигача бу лавозимда қолган[2].

1944-йил июндан бошлаб 3-Белоруссия фронтида бўлган. 1945-йил 20-февралгача 5-армиянинг 45-ўқ корпуси штаби оператив бўлими бошлиғининг ёрдамчиси, кейин катта ёрдамчиси лавозимларида хизмат қилган[2].

Кенигсберг учун бўлган жангларда Маҳмуд яраланган[2], лекин хизматда қолган.

Кенигсберг қўлга киритилгандан сўнг, армия 1-Узоқ Шарқ фронтига ўтказилган. У ерда 1945-йил 2-сентябрда Япония устидан ғалаба қозонилгунга қадар жанг қилади.

У жанговар ҳаракатларни маёр унвони билан тугатган[2]. Уруш йилларида 4 марта жароҳат олиб, мияси чайқалган. 5 та ҳарбий орден билан тақдирланган.

СССРда ҳарбий хизмати

2002-йил 9-май
Иккинчи жаҳон урушининг россиялик ва хитойлик фахрийлари билан учрашувда, 2010-йил 26-сентябр
Совет Иттифоқи маршали Дмитрий Язов билан, 2014-йил 8-ноябр

Урушдан кейин Узоқ Шарқ ҳарбий округидаги 5-армия штабида хизмат қилишни давом эттиради. 1945-йил декабр ойида Япония ҳарбий асирлари лагерларини кузатиш ва бошқариш бўйича гуруҳ раҳбари этиб тайинланган[2]. 1946-йил 2-октябрдан 1947-йил ноябргача 5-армия штабининг тезкор бўлимида уруш тажрибасини ўрганиш бўйича катта офицер бўлган.

Оиласи

Маҳмут Гареев 1951-йилнинг май ойида Тамара Ивановна Лазаревага уйланган (1998-йилда вафот этган[2]).

Ўғли – Тимур (1961-йил ноябрда туғилган[2]), Россия армиясининг истеъфодаги зобити. Қизи – Галия Краинова, (1952-йил май ойида туғилган[2]), инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Невара ва чеваралари ҳам бор.

Мукофотлари

Совет ва Россия мукофотлари

Бошқа мамлакатларнинг мукофотлари


Хотираси

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Махмут Гареев — человек, генерал, ученый“. Оружие России. 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 14-май.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 Крайнова, Гибадулин 2013.
  3. ↑ „Махмута Гареева похоронили на мемориальном кладбище в Мытищах“ (ру). Российская газета. 2021-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-сентябр.
  4. ↑ „В Кремле Владимир Путин вручил орден генералу Махмуту Гарееву“. 2013-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-июл.
  5. ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 6 мая 2018 года № 199 «О награждении государственными наградами Российской Федерации»“. 2018-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 26-май.
  6. ↑ Генерал армии М. А. Гареэв отметил 95-летиэ. // „Российскоэ воэнноэ обозрениэ“. – 2018. – № 7. – С.25.
  7. ↑ „Награждённые Золотой медалью АН РТ «За достижения в науке»“. Академия наук Республики Татарстан. 2022-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-феврал.
  8. ↑ Дроздовская Алёна. „Собрался весь городок. Мемориальную доску Герою Советского Союза Махмуту Гарееву открыли в Печах“ (ру). Информационное агентство «Минская правда» (2023-йил 30-июн). Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.
  9. ↑ „Мемориальную доску генералу армии Махмуту Гарееву открыли в военном городке Печи“ (ру). Военный информационный портал Министерства обороны Республики Беларусь (2023-йил 4-июл). Қаралди: 2023-йил 6-сентябр.[сайт ишламайди]

Адабиётлар

  • Газукин Павел Евгеневич. Гареэв Махмут Ахметович // Воэначалники российской армии : справочник. – М.: Панорама, 2001. – С. 39—40. – ИСБН 5-94420-003-0.
  • Гареэв, Махмут Ахметович // Татарская энсиклопедия. Т. 2. – Казан, 2005.
  • Генерал Армии Махмут Гареев. Служу Отчизне!. М.: Иинсан, 2013. ИСБН 978-5-85840-038-7. 
  • Горбачёв А. Н. 10 000 генералов страни: Краткий биобиблиографический справочник. / 5-э изд. – М.: Инфоганс, 2017.
  • Лобов В. И., Португалский Р. М., Рунов В. А. Воэнная элита России. Совецкий период. 1917—1991. —— М., 2010.
  • Окороков А. Секретниэ войни СССР. Самая полная энсиклопедия. – М.: Яуза, Эксмо, 2015. – 704 с. – ИСБН 978-5-699-67679-8.
  • Президенту Академии воэнних наук генералу армии М. А. Гареэву – 90 лет // Новая и новейшая история. – 2013. – № 4.
  • Рубсов&нбсп;Ю.&нбсп;В. Президент Академии воэнних наук М. А. Гареэв // Новая и новейшая история. – 2003. – № 4;
  • Командарм воэнно-исторического фронта. 100 лет со дня рождения генерала армии М. А. Гареэва (рус.) // Воэнно-исторический журнал. – М.: ФГБУ "РИЦ „Красная звезда“ Миноборони России, 2023. – Июл (№ 7). – С. 108—109.

Ҳаволалар