Mahmut Makal
Махмут Макал (1930-йил, Гюлагач – 2018-йил 10-августда, Анқара) – турк ёзувчиси, шоири ва педагоги. Унинг „Бизнинг қишлоғимиз“ (туркча: Бизим Кöй) номли асари турк адабиётида „қишлоқ адабиёти“ жанрига асос солди[1].
| Маҳмут Макал | |
|---|---|
| Таваллуди |
1930-йил |
| Вафоти |
2018-йил 10-август Анқара, Туркия |
| Фуқаролиги |
|
Биографияси
Бўлажак шоир 1930-йилда Гюлагач туманидаги Демиржи қишлоғида таваллуд топган. 1943-йилда Ивриз қишлоқ институтига ўқишга кириб, у ерда адабиёт ва ше’рият илмини ўзлаштирган. Илк ше’рларини 1945-йилда „Тüрк’э Доғру“ журналида, 1946-йилда эса „Кöй Энститüсü“ журналида эълон қилган. Айниқса, Макалнинг „Варлıк“ журналида чоп этилган „Қишлоқдан мактублар“ асари кенг жамоатчилик эътиборини қозонган[2][3][4].
Махмут Макал 1947-йилда қишлоқ хўжалиги институтини тугатгач, олти йил давомида қишлоқда ўқитувчилик қилди. 1950-йилда ўқитувчилик фаолияти давомида орттирган тажрибасига асосланган „Бизнинг қишлоғимиз“ (туркча: Бизим Кöй) номли китобини нашр эттирди. Бу асар Туркияда „қишлоқ адабиёти“ жанрининг асосчиси бўлиб қолди[5]. „Бизнинг қишлоғимиз“ мамлакат бўйлаб кескин мунозараларга сабаб бўлди, бу эса Макалнинг ҳибсга олиниши ва маълум муддат қамоқда сақланишига олиб келди[6].
Шоир 1953-йилда Анқарадаги Ғозий университетига ўқишга кирди ва Франсияга ташриф буюрди. Сафар давомида Европа социология марказида тадқиқотлар олиб борди. 1965-йилда эса Ишчи партиясидан парламент аъзолигига ўз номзодини қўйди. Сўнгра Адана, Анқара ва Анталядаги бошланғич мактабларда фаолият юритган. 1971-йилда Истанбулдаги имконияти чекланган болалар мактабида турк тили ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1971-1972-йилларда „Бизим Кöй Публшинг“ нашриётига раҳбарлик қилган, 1972-йилда эса Ка-Фоскари университетида турк тили ва адабиёти фанларини ўқитган[7].
Ёзувчи 2018-йил 10-августда Анқарада вафот этди.
Манбалар
- ↑ „Кöй эдебиятı акıмıнıн баşлатıcıсı Маҳмут Макал вефат этти“. Созcу.cом.тр. Созcу.cом.тр. 2018-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-август.
- ↑ Маҳмут Макал: 'Cанландıрıлаcак Кöй’ден 'Бизим Кöй’э
- ↑ „Маҳмут Макал кöй энститüсü анıларıнı анлатıёр“. 2020-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 25-апрел.
- ↑ „Маҳмут Макал“. Эдебият Öğретмени. Эдебият Öğретмени. 2020-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-август.
- ↑ .
- ↑ „Туркиш Модерн: Бизим Кöй“. Медиум.cом. Медиум.cом. 2018-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-август.
- ↑ „“Бизим Кöй”üн Баşı Саğ Олсун. Маҳмут Макал’ı Йитирдик!“. Блог.миллиет.cом. Миллиет.cом. 2022-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-август.