Mahr
Маҳр(туркча меҳр; синоними садоқ) - тенг ҳуқуқли никоҳ (завож) тузилган пайтда хотинига ажратиб берадиган мулк. Маҳр тўлаш - шундай никоҳнинг асосий шарти бўлиб, никоҳ муносабатлари учун хотинга тўланадиган ҳақ сифатида қаралади. Маҳр фақат хотинга тегашли бўлиб, хотиннинг эри вафот эца ёхуд эри талоқ этиб бева қолгудек бўлса, уни моддий таʻмин этган. Озми-кўпми қийматга эга ва мулк ҳуқуқи жорий этилган барча нарса Маҳр бўлиши мумкин. Энг кам Маҳр миқдори 10 дирҳам (30 г кумуш), энг кўпи чекланмаган. Маҳр қуда томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади. Маҳр миқдори ва
Маҳр — никоҳ вақтида куёв томонидан келинга ажратиладиган доимий ва шахсий мулк. Бу никоҳ шартномаси тузилаётган вақтда куёвнинг келинга М. тўлаш мажбуриятидир. М. миқдори куёвнинг ижтимоий аҳволи ва унинг оиласи розилигига боғлиқ бўлган ва никоҳ шартномаси тузилаётган вақтда икки томон розилиги билан белгиланган. Шу билан бирга М. келиннинг шахсий мулки ҳисобланган. Одатда, М. 2 киемга бўлинган: 1) эри вафот этган ҳолатда мероснинг таркибидаги кўчмас мулк ҳисобланган; 2) бева аёл мерос бўлинмасдан олдин М. ни бўлиб олинишига йўл қўймаслик ҳуқуқига эга бўлган. М. эр вафот этган ҳолатларда ёки улар асоссиз ажралишган вақтда қайсидир даражада аёлга моддий ёрдам бўлиб хизмат қилган. Одатда М. учун бир уй, бир айвон, унга баробар саҳн билан ҳовли, соғин сигир ва бошқа берилар эди. М. имом ҳузурида икки эркак гувоҳлигида эълон қилингач, никоҳ ўқилган. М. бериш одати Қуръон асосида шари-атда қонунлаштирилган.
Баъзи бир мутахассислар "махр" ва "қалин" сўзларига бир хил маънодаги атама сифатида қарашади. Аммо, қалиндан М.нинг фарқи шундаки, қалин бу келиннинг ота-онаси ёки қариндошларига тўланадиган тўловдир. Келинга М. тўлаш мажбурияти мусулмон халқларида маълум даражада сақланиб қолмоқда.[1]
уни тўлаш шартлари алоҳида никоҳ битими (сиға)да айтилади. Маҳр никоҳ шартномаси тузилган заҳоти берилиши (маҳр муʻажжад) ёки бўлиб-бўлиб, ёхуд ажралиш пайтида (маҳр муʻажжал) берилиши мумкин. Маҳрнинг катта қисмини куёв албатта тўй куни қимматбаҳо буюмлар, безаклар, кийимлар ва бошқа (садоқ) кўринишида олиб келиши шарт бўлган, бу ҳам никоҳ шартномасида алоҳида қайд этиб ўтилиши лозим. Маҳр келиннинг васийси ёки ишончли одамига (вакил ота), одатда отаси ёки қариндошларининг каттасига берилиши мумкин, зеро борди-ю ажралиш содир бўлса келин ўша хонадонга қайтиб бориши мумкин бўлсин. Бироқ Маҳр бевосита келинни ўзига ҳам берилиши мумкин, у ҳолда Маҳр келиннинг шахсий мулки ҳисобланиб, келин уни тўла ҳуқуқди эгаси бўлган. Маҳрни ўз вақтида тўламаслик хотинга то у тўлиқ тўланмагунча шартли ажралиш (фаш) ҳуқуқини берган. Борди-ю, эр вафот этиб қолса, тўланмаган Маҳр унинг мулкидан тегашли Маҳр ажратилиб хотинга берилади. Хотин бундан ташқари эрининг меросидан ҳам улуш олиш ҳуқуқига эга. Борди-ю, аёлнинг ихтиёри билан никоҳ бекор қилинса (хул) ва икки томон бир-бирини қарғаб, лаʻнатлаб ажралишса (лиʻан) ва Маҳр тўланмаган бўлса, хотин кишиМаҳрдан маҳрум этилади. У ёки бу шаклда Маҳр тўлаш одати ҳозиргача ислом мамлакатларида сақланиб қолган. Баʻзи мамлакатларда Маҳр миқдорини бироз чеклаш йўлида ҳукумат томонидан қонуний чора-тадбирлар кўрилмоқда. Маҳр фақат исломга хос, шунинг учун уни қалин билан айнан деб билиш хатодир. Қалин, гарчи ташқи томондан Маҳрга ўхшаса-да, у исломни қабул қилган кўп халқларнинг қадимдан қолган урф-одати ҳисобланади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |