Majapaxit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мажапахит — маркази Ява о.да бўлган Индонезиядаги давлат (1293— тахминан 1520). Маркази — М. шаҳри. Индонезиянинг кўп қисмини бирлаштирган. М. даври ўрта асрлардаги Индонезиянинг энг марказлашган вақти бўлган. Империянинг асосчиси — Вижая (Кертаражаса). У давлатнинг халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаган. Марказлаштириш сиёсатидан норози бўлган Ява зодагонлари бир неча марта (Рангга Лаво қўзғолони, 1295; Сори - 1298-1300; Намби -1309—16; Кути — 1319) Вижая ва унинг ўғли Жаянагарга қарши чиққанлар. 1331-йилдаги сўнгги қўзғолонлар бостирилгач, М. марказлашган давлатга айланган. ХИВ асрда Ява маданияти гуллаб яшнаган. "Нагаракертагама" тарихий достони ёзилган, ибодатхоналар қурилган, тасвирий санъат ривожланган. ХВ аср ўртасидан М. инқирозга учрай бошлаган. Вижаялар сулоласи 1451-йилгача ҳокимиятни бошқарган. Сўнгги марта М. ҳақида манбаларда 1516-йилда эслатиб ўтилган. тахминан 1520-йил М. салтанати бир неча майда давлатларга бўлиниб кетган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |