Аллегория (мажоз)-рамзнинг бир кўриниши бўлиб, воқеа-ҳодиса ёки нарса-буюмнинг мавҳум тушунчаси ўрнида аниқ тасвирни ифодаловчи рамзий сўз (образ)ни қўллаш, яъни адабий асарда ўқувчига ноаниқ бўлган тушунчани кўпчиликка маълум бўлган нарсаларга хос белгилар билан ифодалаш усули.

Аллегория (юн. аллегориа — ўзгача ифодалаш, киноя, қочирим) — бадиий тасвир, образлилик тури; мавҳум тушун-ча ёки ғояларни муайян нарса, воқеа ва ҳодиса орқали ифодалаш. Масалан, „тўти“ сўзининг „гапдон“, „булбул“ сўзининг „яхши қўшиқ айтувчи“ маъно ифодалари бўлса, „бўри“, „тулки“ сўзларидан „ёмонлик“, „ёвузлик“, „айёрлик“ни ифо-даловчи салбий маъноларда фойдала-нилади. Сўз билан образ ўртасидаги алоқа ўхшашлик ёки уйғунликка асосланади (масалан, қалб-севги). Шарқ адабиёти, ўрта асрлар (Уйғониш даври) Ғарб адабиётида барокко, классицизм руҳидаги санъатда Аллегория воситасида яратилган образлар кўплаб учрайди (масалан, адлия соҳасида „адолат“ тарозу кўтариб турган аёл шаклида ифо-даланади). Аллегория масал ва эртакларнинг айрим тур-ларида кенг қўлланади (яна қаранг Мажоз)[1].

Мисол: тулки-айёр ва алдамчи киши, бўри-очкўз, чумоли-заҳматкаш киши ва ҳок.

Мажоз, аллегория -адабийбадиий усул ёки образлилик тури; мавҳум тушунча ёки мулоҳазани аниқ бир образ воситасида ифода этиш. Мажозда 2 тушунча орасидаги яқинликка асосланиб, янги шартли ифода яратилади. Маънавий қадриятлар (ҳақиқат, муҳаббат, виждон, имон каби)ни англатувчи умумий тушунчалар билан бирга маълум типик ҳодисалар, ҳарактерлар, мифологик персонажлар, ҳатто аниқ шахслар ҳам Мажоз ўрнида келиши мумкин. Мажознинг образли-предметли ва маъноли каби икки томони мавжуд бўлиб, маъноли томон бирламчи, образли-предметлиси иккиламчидир. Чунки образда ҳамиша олдиндан маълум бўлган фикр қайд этилади. Шу туфайли ма-жозий образ, оддий бадиий образдан фарқли равишда, махсус шарҳни талаб қилади.

Мажоз асарнинг бадиий-эстетик қимматини, таъсир кучини оширишга хизмат қиладиган воситалардан. Шарқ фолклори ва адабиёти намуналарида Мажознинг турли шакллари кўплаб учрайди. Айниқса, Жалолиддин Румий, Фаридиддин Аттор, Жомий, Алишер Навоий, Бедил ижодида ўта шартли мажозий ва рамзий образлар мавжуд бўлиб, уларнинг кенг миқёсли мазмуни предмет образга сиғмайди. Кўпмаънолилик ва фалсафий теранликка, умумбашарий ғоялар ва масалаларга бойлик ҳамда бадиий юксаклик кўплаб машҳ-ур асарларда ана шундай мажозий образлар воситасида эришилган. Ўрта ас-рлар адабиёти ва классицизм санъатида мажозий шакллар адолат, эзгулик ва ёвузлик ҳақидаги ғояларни мифологик образлар воситасида ифодалаш учун, ХИХ аср рус адабиётида эса сензурани назарда тутиб ҳам қўлланган (мас, Салтиков-Шчедрин эртаклари ва бошқалар). Манеризм, барокко, хусусан, романтизм эстетикасида Мажоз кенг ўрин эгаллаган. Европа адабиёти ва санъатига қадимги, дидактик ҳарактердаги Мажоз ёт бўлиб, бу ерда у, асосан, воқеаликни эстетик идрок этишнинг мажозий образли шакли, яъни адабийбадиий усул сифатидагина фойдаланилган (П. Шелли, Гёте, Г. Ибсен, А. Франс, С. Шчедрин ва бошқалар).

Бадиий адабиётдаги кўпчилик мажозий образлар фолклордан, асосан, ҳайвонлар хақидаги эртаклардан олинган (бўри-очкўзлик, тулки-айёрлик тимсоли каби). Мажоз турли жанрларда, айниқса, масал, рамз, ривоят, ҳажв, парабола ва бошқаларда кенг қўлланади. Шу билан бирга, у реалистик йўналишдаги ёзувчилар (Пушкин, Гогол. Чингиз Айтматов, Расул Ҳамзатов ва бошқалар) ижодида ҳам учрайди. Ўзбек адабиётидаҲамза, Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ғайратий, кейинчалик Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Рауф Парфи кабилар ижодида Мажознинг турли намуналари мавжуд.

Тасвирий санъатда Мажоз баъзи мавҳум маъно ва тушунчаларни аниқ ва тасаввур эта оладиган қиёфа, шаклларда тасвирлашни англатади. Мас, адолатпарварлик — қўлида тарозу кутариб турган кузи боғлиқ аёл; гўзаллик ва нафосат — маъбуда Афродита қиёфасида намоён бўлади. Мажоз тасвири унинг нима маъно ёки тушунчага қиёс этилаётганини тушунтирадиган унсурлар билан ифодаланади. Жумладан, санъат Мажоз и бўлган Аполлоннинг қўлида арфа тасвирланган. Мажоз Юнон ва Рим, Италия Уйғониш санъатида, шу санъат анъаналарини давом эттиришда кенг ишлатилган. ХИХ-ХХ асрлар реалистик санъатида Мажоз ижтимоийсиёсий маънога эга бўлди. ХХ асрда Мажоз маҳобатли ҳайкалтарошлик ва рангтасвирда, шунингдек, плакат ва сиёсий ҳажвий (карикатура) асарларида кенг тарқалди[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил