Макарон маҳсулотлари - буғдой уни ҳамирилан қуритиб тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари. Макарон маҳсулотлари турли ўлчам ва шаклларда ишлаб чиқарилади. Шакли ва ўлчамларига кўра, макарон (уз. камида 15 см, қалинлиги 1,5 мм дан ортиқ бўлмаган найсимон маҳсулот), угра, вермишел, шаклдор (чиганоқ, юлдузча ва бошқалар) хиллари бор. Макарон маҳсулотлари тўйимлилиги ва таъми бузилмасдан узоқ сақланиши, осон пишиши билан бошқа маҳсулотлардан ажралиб туради. Таркибида 12—13% оқсил моддалар, 70% дан ошик, углеводлар мавжуд. Намлиги 12,5—13% ошмайди. Макарон маҳсулотлари узлуксиз ишлайдиган автомат линиялар ўрнатилган махсус Макарон маҳсулотлари ф-кпарида ишлаб чиқарилади. Ўзбекистонда нон комбинатлари қошида Макарон маҳсулотлари сехлари мавжуд (яна қаранг Макарон саноати).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил