Макет (итал. маcчиэтта — хомаки лойиҳа) — 1) меъморликда лойиҳаланаётган ёки мавжуд иншоот, ансамбл, меъморий мажмуанинг кичрайтирилган ҳажмда тайёрланган нус-хаси. М.лар гипс, ёғоч, пластмасса, картон каби маҳсулотлардан асл кўринишига ўхшатиб тайёрланади. М. меъморлик лойиҳаларини текшириш, такомиллаштиришга хизмат қилади, шунингдек, меъморий музейлар кўргазмасининг асосий муҳим қисми ҳисобланади; 2) полиграфия да матн гранкалари ва расмлар нусхаси ёпиштирилган, бўлғуси нашр бичимидаги қоғоз варакдари; унга саҳифалашга доир техник кўрсатмалар илова қилинган бўлади; 3) нашрнинг бадиий безаладиган эскиз лойиҳаси.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил