Макеевка (1920-31 йилларда Дмитриевск) — Украинанинг Донецк вилоятидаги шаҳар (1925-йилдан). Темир йўл стяси. Аҳолиси 401 минг киши (1997). Тошкўмир қазиб олинади. Металлсозлик, кўмир комбинатлари, қувур қуйиш, кокскимё, семент заводлари бор, кончилик асбоблари ва бошқа ишлаб чикарилади. Енгил, озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Муҳандислик қурилиш институти, театр, ўлкашунослик музейи мавжуд. Шаҳар 1777-йилдан маълум.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил