Макрон — Эрон тоғлигининг жануби-шарқий чеккасидаги тоғлар, Эрон ва Покистонда. Ҳўрмуз бўғозидан Кветта шаҳри яқинигача ёй шаклида 1150 км масофага чўзилган. Бал. 1000–2000 м, энг баланд жойи 2293 м. Оҳактош, кумтош ва мергелдан таркиб топган ўзаро параллел тизмалардан иборат. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Тоғ этакларида балчиқли вулканлар учрайди. Тоғ ён бағирларида сийрак ўрмонлар, бодомзорлар бор. Водийларда мевали дарахтлар, хурмо ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил