Макс Пенсон (1883-йил 17-март, Велиж қишлоғи, Смоленск яқинида – 1959-йил, Тошкент) – фотограф, Ўзбекистонда фото санъати асосчиларидан[1][2]. „Правда Востока“ газетаси фотомухбири.

Макс Пенсон
Макс Захарович Пенсон
Файл:Макс Захарович Пенсон.жпг
Таваллуди 17-март 1883-йил
Вафоти 1959 (ёши 75–76)
Тошкент, Ўзбекистон

Ҳаёти

Макс Пенсон 1893-йил 17-мартда Велиж қишлоғида (ҳозирги Смоленск вилояти) яҳудий, маҳаллий босмахона ходими оиласида туғилган[3]. У 1911-йилда Велиж шаҳар мактабини тамомлаган, сўнгра олти ой Полтава вилоятининг Миргород шаҳридаги санъат мактабида, сўнгра Вилнадаги Антоколский жамиятининг бадиий ва саноат мактабида (декоратив ва рассомчилик бўлимида) ўқиган.

1915-йилда Макс Пенсон оиласи билан Қўқонга кўчиб ўтади ва у ерда 1917-йилгача дастлаб ҳисобчи, бир вақтнинг ўзида маҳаллий мактабда санъат ўқитувчиси бўлиб ишлади. Қўқондаги ҳунар мактабларида рассомлик санъати ва чизмачиликдан дарс берган, кейинчалик фотография билан шуғулланган. Сўнгра 1917—1922-йилларда Қўқон халқ таълими бўлимида ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари мудири бўлиб ишлади.

1921-йилдан „Правда Востока“ газетасида фотомухбир. Пенсон Ўзбекистоннинг фотойилномасини яратишга ҳисса қўшган. „Ўзбек мадоннаси“, „Ўғил савод чиқарди“ ва бошқа фотосуратлари ҳақиқий фотосанъати асаридир. Пенсон республика ва хорижий фото кўргазмалари иштирокчиси. Унинг фото суратлари республика ва хорижий нашрларда чоп этилган. Пенсоннинг ўғиллари Мирон Максиевич (1928-йил 15-март) ва Заҳар Максимович (1930-йил 6-декабтр), қизи Дина Максимовна (1932-йил 23-май) ҳам мохир фотографлардир. 1923-йилдан Маориф халқ комиссарлиги буйруғи билан Тошкент шаҳрига чақириб олинган. Кейин Маориф халқ комиссарлигида штат қисқартирилганидан кейин 1925-йилгача Тошкентдаги тамаки устахонасида ҳисобчи бўлиб ишлади. 1925-йилдан фоторепортажлар тайёрлай бошлади ва 1926-йилда „Правда Востока“ газетаси таҳририятида фотомухбир бўлиб ишлай бошлади. Унинг фоторепортажлари ХХ асрнинг 20-30-йилларида Совет Иттифоқида жуда машҳур эди. „СССР он Cонструcтион“ журнали билан ҳамкорлик қилган.

Унинг энг машҳур сурати, 1937-йилда Париждаги Бутунжаҳон кўргазмасида олий мукофотга сазовор бўлган „Ўзбек мадоннаси“ портретида рўмолини ечиб, фарзандини эмизаётган озодликка чиққан мусулмон аёл тасвирланган.

1949-йилда унга фотожурналист сифатида ишлашни давом эттириш тақиқланган. Бу унинг жамоат фотографи сифатидаги фаолиятини якунлади.

Келиб чиқиши яҳудий бўлган Пенсон 1959-йил Совет Иттифоқида авж ола бошлаган антисемитизм туфайли ўз жонига қасд қилган. У Европа-Яҳудий қабристонига дафн этилган (Тўқимачилик).

У олган расмлар кўргазмаси 2007-йил Лондонда (Буюк Британия) Гилберт коллексиясида, 2005-йил Тошкент Фотосуратлар уйида (Ўзбекистон), 2004-йил БМТ штаб-квартирасида, 2003-йил Римда Халқаро фотофестивалда (Италия), 2003-йил Москва Фотосуратлар уйида (Россия), 2001-йил „Билденс Ҳус“ фотосуратлар музейида (Швеция), 2000-йил Санъат марказида (Россия), 1998-йил Луврда (Париж, Франсия) намойиш этилган.

Манбалар

  1. ↑ „История Узбекистана в фотографиях Макса Пенсона“. www.кун.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ "Пенсон, Макс Захарович". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсикопедияси Бош редаксияси. 2000–2005. 
  3. ↑ „История фотографии. Макс Пенсон“. www.ҳумус.ливежоурнал.cом. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.

Ҳаволалар