Maksim Fadeyev
Максим Александрович Фадеев (1968-йилнинг 6-майида, Курган шаҳрида туғилган) — россиялик продюсер, хонанда, мусиқачи.
Максим Фадеев | |
|---|---|
| Таваллуди |
Максим Александрович Фадеев 6-май 1968-йил |
| Фаолият йиллари | 1989-йилдан - ҳозиргача |
| Фуқаролиги | Россия Федерацияси |
| Веб-сайт | www.мах-фадеэв.ру |
Биографияси
Максим ёшлигиданоқ мусиқа мактабига бора бошлади. 12-13 ёшида бас-гитарада ўйнашни ўрганди. Мактабдан сўнг мусиқа билим юрти га, бирданига 2 — хор дирижёрлиги ва фортепиано факултетларига ўқишга кирди. Вақт ўтгач акустик гитарада ўйнашни ҳам ўрганди. 17 ёшидан қўшиқ ёза бошлади. Уларнинг энг машҳури «Синган шиша устида рақсга туш» («Тансуй на битом стекле») деб номланади. Айнан ўша вақтдан бошлаб у мусиқага қизиқиши уйғонди. Ёшлигида машинасоз-қурувчилар қошидаги маҳаллий мусиқий гурухи, сўнгра «Конвой» гуруҳида ижод қилди. Айнан шу гуруҳ билан у консерт бериб минглаб қишлоқларда бўлди, дискотекаларда ўйнади.
1989-йилда, «Юрмала-89» конкурсида иштирок этиш учун жўнатилади. Екатеринбург ва Москвадаги маҳаллий саралаш босқичини осонлик билан ўтади. Айни вақтда конкурс «Ялта-90» га айланиб кетди, бу ерда Максим 3-ўринни эгаллайди. Бу чиқиши эвазига уни мукофотлашади, чиқишини эса телевидениедан кўрсатишади. Вақт ўтиши билан Максимнинг таланти унга машҳурликни келтира бошлади, аммо хонандалик эмас бастакорлик соҳасида — у рекламада қўлланиладиган жингл, мусиқалар учун буюртма олади.
Шоумен Сергей Крилов Максимни Москвага таклиф қилиб, унга ёрдам беришини айтади. Омск ва Екатеринбургда бир муддат яшаб, 1993-йилда Москвага кўчиб ўтади. Бу ерда у таниқли мусиқачиларга аранжировка қилади: Лариса Долинага, Валерий Леонтевга, Вячеслав Малежикка.
Линда, Германия
1993-йилда Фадеевнинг, кейинчалик Линда номи билан машҳур бўлган Светлана Гейман билан ҳамкорлиги бошланади. Уларнинг ижодий ҳамкорлиги 1999-йилгача давом этди ва Максимнинг продюсер сифатида катта ютуғи бўлди. Ушбу лойиҳа билан параллел равишда Максим Германияга кўчади ва кино учун мусиқа ёзишни бошлайди. 5 та филмга мусиқа ёзилди ва Оил Плант мусиқий гуруҳи ташкил этилди. Кейинчалик Чехия ва «Триумф» филми. Унинг «Тотал», «Монокини» мусиқий гурухлари айнан шу пайтда, кейинчалик Глюк'оза пайдо бўлади.
Юлдузлар фабрикаси, телевидение
2002-йилдан «Юлдузлар баврикаси-2» кўрсатувида ишни бошлайди. Максим Биринчи кананинг раҳбари Константин Эрнст томонидан таклиф этилади. Ушбу кўрсатув орқали Елена Темникова, Юлия Савичева, Иракли, Пер Нарцисс каби хонандалар машур бўлиб кетишди.