Маквис, маккия (франс. мақуис, корейка тилида маcчиа) — қаттиқ баргли, тиканли доим яшил бута ва дарахтлардан иборат чакалакзорлар. М., кўпинча, Ўрта денгиз мамлакатлари тоғларининг ўрта қисмларига (700 м гача) хос, ўтиб бўлмас бутазорлар ҳосил қилади. М. кўпроқ қаттиқ баргли кесилган ўрмонлар ўрнида пайдо бўлади. Ўт қоплами, асосан, бир йиллик ўтлар. Кўпчилик ўсимликлари таркибида ўткир ҳидли эфир мойлари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил