Malabar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Малабар — Жанубий Ҳиндистоннинг Малабар қирғоғи (Арабистон денгизи) ва Ғарбий Гат тоғлари орасида жойлашган тарихий вилоят. Қадимда ва ўрта асрларда Малабарнинг кўп сонли князликлари ўз мустақиллигини сақлаб қолган бўлишларига қарамай, вақт-вақти билан турли давлат тузилмаларига кирган (асосан, бож тўлашган). Милоддан аввалги тахминан ИИИ асрда Жан. Малабарда Чера давлати мавжуд бўлган. Малабар князликларининг энг йириклари: Каликут (Кожикоде) (ХВ—ХВИ асрлар), Траванкур ва Кочин (ХВИИИ аср). Малабар Европа давлатлари томонидан талонторож қилинган Ҳиндистоннинг 1ҳудуди ҳисобланади. ХВИ асрда португалларнинг таянч пунктлари ташкил топган, ХВИИ асрда голландлар, инглизлар ва франсузларнинг фактория (савдо-сотиқ олиб борадиган жой)лари пайдо бўлган. Малабарни Англияга қарашли Ост-Индия компаниям босиб олган. Малабарда мустамлакачиларга қарши қўзғолонлар бўлиб ўтган (Малабар қўзғолони, 1793—1806; Мопла қўзғолони, 1912—22). 1956-йилдан бошлаб Малабар ҳудудлари Керала ва Карнатака штатларига кирган.
Адабиёт
- Алаев Л. Б., Южная Индия, Социално-экономическая история ХИВХВИИИ вв., Малабар, 1964; Сдасюк Г. В., Штати Индии, Малабар, 1981.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |