Малабо

Малабо (1973-йилгача Санта-Исабел) — Экваториал Гвинея Республикаси пойтахти. Биоко оролда жойлашган. Икдими экваториал иқлим, йиллик ўртача температура 25,4°; йилига 200 мм чамасида ёғин ёғади. Аҳолиси 40 минг кишидан зиёд. Шаҳарга ХИХ асрнинг 20-йилларида инглизлар томонидан асос солинган. 1843-йилгача Порт-Кларенс, ўша йилдан Санта-Исабел деб аталган. 1968-йилгача Испания мустамлакаси Гвинеянингмаъмурий маркази бўлган, 1968-йил 12-октабрдан мустақил Экваториал Гвинея Республикаси пойтахти. 1973-йилдан мустамлакачиларга қарши қўзғолон бошчиси, қабила бошлиғи номи билан Малабо деб атала бошлади.

Малабо — Гвинея қўлтиғидаги порт (какао, кофе, мевалар экспорт қилинади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тахта тилиш ва ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Палма мойи ва совун ишлаб чиқарилади. Кутубхоналар, музейлар бор. Малабода ҳукумат идоралари, президент саройи жойлашган. Меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил