Malak
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. |
Малак – сомий тилларда элчи маъносини англатади. Таржима қилинганда фаришта маъносида қўлланади. Кўплиги: малоика; фаришта – нурдан яратилган мавжудот. Ислом ақидасига мувофиқ, фаришталар муайян вазифалар юклатилган Худонинг махлуқотлари. Жумладан: Жаброил (Жибриил, Руҳу-л-қудс) – бош фаришта, у Парвардигор амрини, самовий буйруқларни Расулга етказиб турган. Микоил – коинотни бошқарувчи, жангларда қўмондонлик қилади. Азроил – жон олиш фаолияти билан шуғулланади. Исрофил – қиёмат кунидан огоҳ қилади, дарак берувчи сурнайни чалади, руҳларни тарбия қилиш ҳам унинг вазифасидир. Бундан ташқари, яна махсус вазифаларни бажариб турувчи кўплаб фаришталар мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 284.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.