Малави (инглизча: Малаwи), Малави Республикаси (инглизча: Републиc оф Малаwи) — Шарқий Африкадаги давлат. Майдони — 118,5 минг км². Аҳолиси — 17,6 млн. киши (2018). Пойтахти — Лилонгве шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоят (регион)га бўлинади.

Малави Республикаси
Шиор: Унитй анд Фреэдом
Мадҳия: Млунгу далицани Малаwи
(Оҳ Год Блесс Оур Ланд Оф Малаwи)
Location of Malavi
Пойтахт Лилонгве
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Петер Мутҳарика
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
6-июл 1964
Майдон
• Бутун
118,480 км2 (100-ўрин)
• Сув (%)
20.6
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
12,158,924 (68-ўрин)
• Зичлик 102/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$7,645 мил. (146-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$629
Пул бирлиги Кwача (МWК)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма МИ
Телефон префикси 265
Интернет домени .мw

Давлат тузуми

Малави — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстликка киради. Амалдаги конституцияси 1995-йил 17-майда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (1994-йилдан Бакили Мулузи), у умумий овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади, фақат бир марта қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий мажлис, ижроия ҳокимиятни эса президент билан ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Малави ҳудудининг кўп қисмини 3 минг м гача баландликдаги ясситоғлик эгаллайди. Муланже массиви деб аталган ясситоғлик чуқур ботиқлик сари тик тушиб боради, унинг тубида Няса кўли жойлашган. Тошкўмир, боксит, апатит конлари бор. Ниобий рудаси, бериллий, олтин, графит, асбест, қалай, титан, стронсий, мусковитли майда конлар маълум. Иқлими — экваториал, муссонли: ёзи серёғин (ноябрдан апрелгача), қиши қуруқ. Энг илиқ ойи (ноябр)нинг ўртача температураси баландликларда 20—30°, паст жойларда 27° гача, энг салқин ойи (июл)нинг температураси 14— 19°. Ўртача йиллик ёғин 750–1500 мм. Няса кўлидан оқиб чиқадиган Шире (Замбези ирмоғи) дарёси даре ва кўл тармоқларининг асосини ташкил қилади. Жануби-шарқда каттагина Ширва шўр кўли жойлашган. Шимолидаги тоққа хос қизил тупроқларда мавсумли нам тропик ўрмонлар, қолган жойларда, жигаррангқизил латеритли тупрокларда ксерофит тропик ўрмонлар, баобаб аралаш акация саванналари, палма аралаш парк саванналари усади. Даре водийларида силсилали ўрмонлар мавжуд. Фил, буйвол, каркидон, ҳар хил кийиклар, зебра, жирафа, арслон, қоплон, гепард, чиябўри, сиртлон кабилар яшайди. Ҳайвонот дунёсини қўриқлаш мақсадида Ника, Ливанде, Ленгве, Касунгу миллий боғлари ташкил этилган.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, банту халқларининг шарқий гуруҳига мансуб. Марказий раёнларда малави, жанубида макуа, ломве, ваяо, суахили ва бошқа халқлар яшайди. Аҳолининг ярмига яқини маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади, 40% христиан ва 10% мусулмон. Чиче-ва (малави) ва инглиз тиллари — расмий. Аҳолининг 9% шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Блактайрлимбе, Зомба, Лилонгве.

Тарихи

Малавида қадимдан банту тили гуруҳига мансуб қабилалар яшайди. ХВ аср охирларида Няса кули атрофида Малави кабила уюшмалари юзага келган. ХИХ асрнинг 2-чорагида Малави худудига жанубидан нгони, жануби-шарқдан ва Мозамбикдан ваяо қабилалари келиб жойлашган. ХИХ асрнинг 60-йилларидан европаликлар кела бошлади. 1891-йилда Малави Англиянинг Нясаленд протекторати деб эълон қилинди. Мамлакат Англиянинг бошқа мустамлакаларига ишчи етказиб берадиган маконга айлантирилди. 1915-йил мустамлакачиларга қарши қўзғолон кўтарилди. Гарчи у бостирилсада, миллий озодлик ҳаракати давом этди. Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва урушдан кейинги даврда миллий ҳаракат кучайди.

1944-йил Малавида дастлабки сиёсий ташкилот — Нясаленд Африка конгресси (НАК) тузилди. У туб аҳолининг ижтимоий ҳуқукларини кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. 50-йиллар бошларида НАК Марказий Африка мамлакатларидаги миллий озодлик курашини бошқарди. Родезия ва Нясаленд федерацияси тузилгач (1953), бу федерацияни тарқатиш ва Нясалендга мустақиллик беришни талаб қилди. Миллий озодлик ҳаракати 1959-йил қўзғолонга айланди. Мустамлака ҳокимияти қўзғолонни шафқацизлик билан бостирди, раҳбарларини конслагерларга жўнатди. Лекин миллий озодлик ҳаракатини тухтата олмади. 1959-йил НАК ўрнига Малави конгресси партияси тузилди. 1961-йил мустамлакачилар ён беришга мажбур бўлди. Малавида конституция жорий қилиниб, барча нясалендликларга сайлов ҳуқуқи берилди. 1961-йил сайловда қонун чиқарувчи кенгашдаги кўпчилик ўринни Малави конгресси партияси олди. 1963-йил Родезия ва Нясаленд федерацияси тарқатиб юборилди. 1964-йил 6-июлдан Нясаленд Малави номи билан мустақил давлат бўлди. 1966-йилиюдса Малави Республикаси эълон қилинди. 1971-йилдан 1994-йилгача Малавидаги бирдан бир сиёсий партия — Малави конгресси партиясининг раиси Хастингс Камузу Банда Малави президенти бўлди. 1994-йил 17-майда мамлакат тарихида биринчи марта куп партияли асосда президент ва парламент сайлови ўтказилди. Бирлашган демократик фронт партиясининг раиси Бакили Мулузи президент лавозимига сайланди. Малави — 1964-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 6-июл — Мустақиллик куни (1964).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Малави конгресси партияси, 1959-йилда тузилган; Бирлашган демократик фронт партияси, 1993-йилда ташкил этилган; Демократия учун алянс сиёсий уюшмаси, 1992-йилда асос солинган. Малави касаба уюшмалари конгресси, 1964-йил ташкил этилган.

Иқтисодиёти

Малави — иқтисодий жиҳатдан қолоқ аграр мамлакат. Ялпи ички мақсулотда қ.ҳ.нинг улуши 28%, саноатнинг улуши 14,5%. Иқтисодиётнинг негизи — қишлоқ хўжалиги Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 85%ни майда деҳқон хўжаликлари етиштиради. Чой, тамаки, ер ёнғоқ, шакарқамиш, пахта, тунг, каучук, ички эҳтиёж учун маккажўхори, оқ жўхори, тариқ, шоли, маниок, картошка экилади. Чорвачилиги сует ривожланган. Қорамол, қўй, эчки, чўчқа боқилади. Кўл ва дарёларда балиқ овланади.

Саноат, асосан, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш корхоналаридан иборат. Семент, қанд заводлари, тамаки, тўқимачилик, пахта тозалаш, тикув фабрикалари, ҳунармандчилик устахоналари бор. Ўрмон хўжалигида қурилишбоп ёғоч тайёрланади. Йилига 414 млн. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади. Транспорти унчалик ривожланмаган. Транспорт йўли уз. — 789 км, автомобил йўллари узунлиги — 11,4 минг км, шундан 2,8 минг км асфалтланган. Лилонгве ва Чилена шаҳарларида халқаро аэропортлар бор. Малави четга тамаки, чой, қанд-шакар, қимматбаҳо ёғоч, ер ёнғоқ, жун, тери, тунг мойи, пахта сотади, четдан озиқ-овқат, қора ва рангли металл, нефт маҳсулотлари, газлама сотиб олади. Ташки савдодаги асосий мижозлари: Буюк Британия, ЖАР, Япония, Германия, Зимбабве, АҚСҲ. Пул бирлиги — квача.

Тиббий хизмат тузилмасида давлат соғлиқни сақлаш муассасалари билан бир қаторда хусусий шифохона ва касалхоналар ҳам бор. Мамлакатда 200 врач ишлайди. Шифокорлар чет элларда тайёрланади.

Маорифи, илмий ва мадаииймаърифий муассасалари

ХИХ аср охирларида христиан даъваткорлари мамлакатда да-стлабки мактабларни очишган. Мустақиллик эълон қилинган пайтда (1964) катта ёшдаги аҳолининг 90% саводсиз бўлган. 1990-йилларга келиб саводсизлик даражаси 61%. Бошланғич таълим 8 йиллик, ўрта таълим 4 йиллик. Қуйи касб-ҳунар таълими бошланғич мактаб негизида 1 йил давомида ҳунармандчилик мактабларида, ўрта касб-ҳунар таълими эса ўрта мактаб негизида 3 йил давомида техника институти ва билим юртларида амалга оширилади. Бошланғич мактаб учун ўқитувчилар педагогика билим юртларида, ўрта мактаб учун ўқитувчилар эса университет ва Блантайрлимбедаги педагогика коллежида тайёрланади. Зом-бедаги университетнинг турли шаҳарларда факултет ва коллежлари бор. Мазкур университетнинг кутубхонаси, Лилонгведа М. миллий кутубхона маҳкамаси, Зомбеда Миллий архив ва унинг кутубхонаси, Лилонгведа Британия Кенгашининг кутубхонаси, Блантайрлимбеда Малави музейи, Зомбеда Малави геология маҳкамаси, Малави илмийтарихий жамияти, Блантайрлимбеда Малави тиббиёт уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бир қанча илмий тадқиқот институтлари ва уларнинг турли соҳалардаги тадқиқот ҳамда тажриба стансиялари мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Малавида нашр этиладиган йирик газета ва журналлар: „Малави гавернмент газетт“ („Малави ҳукумат газетаси“, инглиз тилидаги ҳафталик газета, 1894-йилдан), „Дейли Тайме“ („Ҳар кунги вақт“, инглиз тилидаги кундалик газета, 1895-йилдан), „Африкен“ („Африкалик“, инглиз ва чичева тилида 2 ҳафтада бир марта чиқадиган газета, 1950-йилдан), „Малави нюс“ („Малави янгиликлари“, инглиз ва чичева тилларида чиқадиган якшанбалик газета, 1959-йилдан), „Зис из Малави“ („Бу—Малави“, инглиз ва чичева тилларида чиқадиган ойликжур., 1964-йилдан). Малави ах-борот агентлиги (МАНА) Ахборот департамента назоратида, 1966-йил асос солинган. Малави радиоэшиттириш корпорацияси, ярим тижорат маҳкамаси, 1964-йилда тузилган.

Адабиёти

Адабиёти инглиз тилида ривожлана бошлаган. Малави муаллифларининг дастлабки асарлари 1930-йилларда босилиб чиқди ва маърифий тусда бўлди. Уларда мамлакатда яшовчи халқларнинг тари-хи ҳақидаги маълумотлар, африкалик йўлбошчиларнинг таржимаи ҳоллари тавсифи, тартибқоида мажмуалари, насиҳатлар, тавсиялар, амалий маслаҳатлар баён этилган (С.Нтаранинг „Африка кишиси“, „Ачева халқи тарихи“, Э. В. Чафулумиранинг „Бизнинг оила“ асарлари). Шу тоифадаги асарлар ҳозир ҳам нашр этилаётир, аммо 60-йиллардан бошлаб роман ва қисса устунлик қила бошлади. Л.Кайиранинг ўз ҳаётидан ёзган асарлари орасида „Жингала“ романи авлодларнинг ўзаро муносабати муаммосига, „Давлат мулозимлари“ романи ёш зиелиларнинг ҳаётдаги ўрни масаласига бағишланган. Кейинги йилларда О.Качингве, Д.Рубадири каби адиблар муҳим ижтимоий воқеалар силсиласида айрим инсоннинг такдирини ҳаққоний тасвирлайдиган асарлар яратишди.

Меъморлиги ва тасвирий саиъати

Малави халқларининг қад. маданияти ҳақида кўп нарса маълум эмас. Ўнлаб км га чўзилган кўҳна ирригация иншоотларининг қолдиқларигина топилган. Нянжа ва чева халқларининг асосий манзилгоҳлари тўсиқ билан ўралган ва иморатлар зич қурилган қишлоқдан иборат бўлган. Нгони элатининг кулбалари сиртига тақасимон оғилхоналар қурилган ва тўқима деворли уйлар тарзида жойлаштирилган. Уй деворлари лой билан сувалади ва кулоҳсимон томига хашак ёки қамиш ёпилади. Кейинроқ уйлар тўртбурчакли ва деразали қилиб курила бошлаган, тўқима эшиклар ўрнатилган. Айрим уйларнинг деворларига қизил ва оқ бўёклар билан жониворлар тасвири ёки нақшлар ишланган. Деворларни ёмғир ва қуёш нуридан сақлаш учун уй атрофига пешайвонлар қурилган. ХХ асрнинг 2-ярмидагина шаҳарларда замонавий бинолар пайдо бўлди. Бадиий ҳунармандчиликнинг кулолчилик ва ёғоч ўймакорлиги турлари ёйилган. Сопол идишлар қизил рангга бўялади, баъзан графит билан жило берилади. Ёғочдан турли буюмлар ва идишлар ясалади, уларга жонивор ва қуш тасвири туширилиб, қизил ва қора рангга бўяб қўйилади.

Мусиқаси

ХХ аср ўрталаригача Малавида анъанавий мусиқа устун бўлган. 50-йилларда радио ва граммофон ёзуви туфайли америкача оммавий мусиқа ва турли жанубий африкача услублар тарқалди. Конгодан гитара, Лотин Америкасидан африкалаштирилган лумба услуби кириб келди. Мусиқадаги ташқи таъсир билан ички ривожланиш бирга қўшилиб, янги мусиқий услублар юзага келди. Мамлакатнинг сиёсий ҳаёти ва халқ турмушини акс эттирувчи янги қўшиқ ва рақслар яратидди. Малави халқлари орасида рубобни эслатувчи бир торли мнголи ғижжаги, зезе деб аталувчи ясси ситра, шунингдек, пуфлаб чалинадиган нкангала ва губо, чанг каби чолғу асбоблари кенг ёйилган. Биринчи жаҳон урушидан кейин липенга (узунчоқ қовокдан ясалган сурнай), маҳаллий материалдан ясалган ҳарбий дўмбира пайдо бўдди. Халқ табиблари беморларни даволашда мусиқа ва рақсдан фойдаланишади. Қизларни узатишда ёр-ёр айтиш кенг оммалашган. Ҳозирги пайтда „квела“ услуби, айниқса, кенг урф бўлган. Унда маҳаллий мусиқий анъаналар европача оммавий мусиқа билан қоришиб кетган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил