Malaxit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Малахит [роҲ.малаче — малва (гулхайри баргининг рангидан)] — карбонатлар синфига мансуб минерал, Cу[CО3] (ОҲ)2 таркибли. Қаттиқлиги 3,5—4. Зичлиги 4,0 г/см5. Қўшимчаларидан кўпроқ Зн маълум, шунингдек, СиО, СиО2, ГеО3 ва бошқа Моноклин сингонияда кристалланади. Кристаллари (игнасимон ёки призматик қиёфада) кам учрайди. Ялтироқлиги ипаксимон, олмоссимон ёки шишасимон. Мис конларининг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Олмалиқда, РФ (Урал), Қозоғистон (Шақпақти), АҚСҲ ва бошқа жойларда учрайди. Малахитнинг тупроқсимон массалари („малахит яшили“) бўёқ учун хом-ашё. Одатда, куртак кўринишидаги оқиқ пўстлоқ, сталактицимон агрегатлар, радиал толали структурага эга бўлган такрорланувчи йўл-йўл. Ранги оқ-яшил, баъзан қўнғир-яшил. Малахитнинг куртаксимон массалари рангининг ўзгариб бориши кесмада ва жилоланган юзада ниҳоятда чиройли бўлганлиги учун қоплама безак тош сифатида ва буюмлар тайёрлашда жуда қадимдан қўлланади. Эрмитажда (Санкт-Петербург) Малахитдан ишланган 200 дан зиёд буюм сақланади. Дала шароитида мис рудаларини қидиришда кўпинча индикатор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |