Мали, Мали Республикаси (франсузча: Рéпублиқуэ ду Мали) – Ғарбий Африкадаги давлат. Майдони - 1,240,192 км², аҳолиси - 19 млн. киши (2020). Пойтахти – Бамако шаҳри. Маъмурий жиҳатдан Бамако ҳудуди ва 8 вилоят (регион)га бўлинган.

Мали Республикаси
Рéпублиқуэ ду Мали
Шиор: Ун пеупле, ун бут, уне фои
(Франсузча: Бир халқ, бир мақсад, бир дин)
Мадҳия: Ле Мали
Location of Mali
Пойтахт Бамако
Расмий тил(лар) Франсузча
Ҳукумат Президентлик Республика
Ассими Гоïта
Абдоулае Маïга
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
22-сентабр 1960
Майдон
• Бутун
1,240,000 км2 (24-ўрин)
• Сув (%)
1.6
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
12,291,529 (67-ўрин)
• Зичлик 9/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$11,860 мил. (133-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$965
Пул бирлиги CФА Франc (ХОФ)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма МЛ
Телефон префикси 223
Интернет домени .мл

Давлат тузуми

Мали – республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 12-январдаги референдумда маъқулланган. Давлат бошлиғи – президент (1992-йилдан Алфа Умар Конаре). Умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи хокимиятни Миллий мажлис (бир палатали парламент), ижроия ҳокимиятни президент билан ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Мали ҳудудининг кўп қисми Шимолий ярим шарнинг тропик минтақасида. Ер юзасининг 90% дан кўпроғи текислик, қолган қисми тоғлардан ва қоялар орасидаги ўйиқ камарлардан иборат. М.нинг шимолий қисмида Ғарбий ва Марказий Саҳрои Кабирнинг тош, қумтош ва шағалли чўллари жойлашган. Нигер дарёсининг ўрта оқими кенг аллювиал текислик. М.да боксит, темир ва марганец рудалари, туз, оҳактош, фосфорит, каолин, олмос, олтин, қалай, полиметалл рудалар, уран конлари бор.

Иқлими – тропик, иссиқ ва қуруқ; жанубий чеккасида – субекваториал. Йиллик ўртача температураси 28—29°. Ўртача йилликёғин 150–1500 мм. Дарёлари – Сенегал, Нигер ва уларнинг ирмоқлари.

Мали ҳудудининг 1/2 қисми бутазор, саванна; қизғиш-қўнғир тупроқли ерларда бошокли ўсимликлар, акация, палма ва баобаб, қизил латерит тупрокди ерларда Сенегал кайяси, терминалия ва бошқа дарахтлар усади. Жанубий чеккасида саванна ўрмонлари, дарё бўйларида галерея ўрмонлари бор. Шимолий чўл ва чала чўлларда оҳу, ғизол, жирафа, гепард, сиртлон, саванналарда кийик, арслон, қоплон, чиябўри, фил, тимсоҳ, бегемот, қушлар яшайди. Дарё ва кўлларда балиқ кўп. Термитлар, ёввойи асалари, сеце пашшаси ва бошқа ҳашаротлар тарқалган. Ўсимликлар ва ҳайвонларни қўриклаш учун Букл-дю-Бауле миллий боги ташкил этилган.

Аҳолиси

Малида бамбара, сонинке, малинке, фулбе, диула, сану, шунингдек, хасонке, качоро, сенуфо, догон, бобо, моей, Саҳрои Кабирда туареглар, араблар яшайди. Аҳолисининг 80% ислом, қолганлари христиан ва маҳаллий динларга эътиқод қилади. Расмий тил – франсуз тили. Аҳолининг қарийб 70% маҳаллий бамбара тилида сўзлашади. Аҳолининг 25,5% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Бамако, Мопти, Сегу, Сикасо.

Тарихи

Мали – Ғарбий Африкада ўрта аерларда вужудга келган давлатлардан бири. Мамлакатга Шимолий Африка савдогарлари кириб келиши билан ислом дини ёйилган (ВИИИ аср). ХИХ асрнинг охиридан Ғарбий Африканинг марказий ҳудуди Франсия мустамлакасига айланди. Маҳаллий аҳоли мустамлакачиларга қарши қаттиқ курашди. 1894-йил Нигер ва Сенегал дарёларининг юқори ва ўрта оқимларидаги ерлари Франсия Судани номи билан Франсия мустамлакаси. 1895-йилдан Франсия Судани Франсия Ғарбий Африкаси таркибига кирди.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Франсия Суданида озодлик ҳаракати кучайди. 1946-йил охирида ташкил топган Африка демократик бирлашмаси сексияси – Судан Иттифоқи партияси миллий озодлик ҳаракатига бошчилик қилди, демократик ислоҳотлар ўтказиш учун кураш бошлади. Судан Иттифоқи Франсия Ғарбий Африкаси мамлакатларилинг тараққийпарвар кучлари ва Франсия Умуммеҳнат конфедерацияси таркибидаги касаба уюшмалари кўмагида мамлакатда етакчи сиёсий куч бўлиб қолди. 1957-йил унинг депутатлари Территориал ассамблеяда биринчи марта кўп овоз олишга муваффақ бўлдилар.

1958-йил 28-сентабрда қабул қилинган Франсия конституциясига мувофиқ, Франсия Судани Судан Республикаси номи билан Франсия Ҳамжамияти таркибига кирди. 1959-йил Судан Республикаси билан Сенегал Республикасининг бирлашувидан Мали Федерацияси ташкил топди. У 1960-йил июнда Франсия Ҳамжамияти доирасида мустақилликка эришди. 1960-йил 20-августда Сенегал Республикаси Федерациядан чиқди. Федерациянинг тарқалиб кетиши муносабати билан Судан Республикасининг Қонун чиқарувчи ассамблеяси 1960-йил 22-сентабрда Судан Республикасини М. Республикаси номи билан суверен ва мустақил давлат деб эълон қилди ва у Франсия Ҳамжамиятидан чиқди. Судан Иттифоқи партиясининг бош котиби М. Кейта республика президента бўлди. 1968-йил ноябрдаги давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни М. Траоре (1979—91 йилларда президент) бошчилигидаги Миллий озодлик ҳарбий қўмитаси эгаллади. 1979-йил М. бошкарувнинг фуқаролик шаклига ўтди.

1991-йил 25-мартда давлат тўнтариши содир бўлди. Ҳокимиятни қўлга олган А. Т. Туре бошчилигидаги Халқни қутқариш қўмитаси демократик ислоҳотлар ўтказишга киришди. 1992-йил 1-ярмида ўтказилган кўп партияли асосдаги парламент ва президент сайлови фуқаролар бошқарувига ўтишни ниҳоясига етказди. М. Республикаси Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1992-йил 24-январда тан олди. Миллий байрами – 22-сентабр – Мустақил куни (1960).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Малида демократия учун алянс – Панафрика озодлик, бирдамлик ва адолат партияси (АДЕМА), 1990-йилда тузилган; Мали тараққиёт ва тикланиш партияси, 1991-йилда ташкил этилган; Демократия ва ривожланиш партияси, 1991-йилда асос солинган; Демократик ташаббус миллий конгресси партияси, 1991-йилда тузилган; Демократия ва тараққиётучун бирлашма, 1991-йилда ташкил этилган; Демократия ва меҳнат учун бирлашма партияси, 1991-йилда тузилган; Тараққиёт учун демократик кучлар иттифоки партияси, 1991-йилда асос солинган; Демократия ва тарак, қиёт партияси, 1991-йил ташкил этилган; Судан иттифоқи – Африка демократик бирлашмаси партияси, 1946-йилда тузилган, 1968-йилда тақикданган, 1992-йилдан яна ошкора ишлай бошлаган. Мали меҳнаткашлари миллий бирлашмаси касаба уюшмаси, 1963-йилда асос солинган.

Иқтисодиёти

Мали – афар мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши – 55%, саноатнинг улуши – 12%. Иқтисодий фаол аҳволининг 75% қишлоқ хўжалигида банд. Тезтез бўлиб турадиган қурғоқчилик мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказади. Қишлоқ хўжалигида ерга жамоа эгалиги ус-тун. Мамлакат ҳудудининг салкам 9% ҳайдаладиган ва бўз ерлар, кўп йиллик экинзорлар, 24% яйлов ва пичанзорлар, 3,6% ўрмон ва бутазорлар, қолган қисми чўллардан иборат. 90 минг га ер суғорилади. Ҳайдаладиган ерларда донли экинлар, ер ёнғоқ ва пахта, шунингдек, каноп, маккажўхори, чой, тамаки, шоли, шакарқамиш, шаҳар атрофларида сабзавот ва мева, ҳамма жойда оқ жўхори, фонио, ямс, маниок етиштирилади. Мали – Ғарбий Африкадаги йирик чорвачилик мамлакатларидан бири. Қорамол, қўй, эчки, туя, йилқи боқилади. Ўрмонларда мебел ва бошқа эҳтиёжлар учун ёғоч тайёрланади. Дарёлар, ирмоклар ва кўлларда балиқ овланади.

Мустақиллик йилларида маъдан қазиб олиш йўлга қўйилиб, қайта ишлаш саноатининг 30 дан кўпроқ корхонаси барпо этилди. Бироқ маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан ҳунармандчилик ҳамон устун. Саноат ишлаб чиқаришнинг ярмига яқини қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш тармоғига тўғри келади. Пахта тозалаш, шоли оқлаш, ер ёнғоқ ва чигит ёғи, сабзавот ва мева консервалари заводлари бор. Тўқимачилик комбинатлари, каноп, кўн-поябзал, семент заводлари барпо этилган. Кейинги йилларда велосипед ва мопед, транзистор йиғиш, металл констуркииялар, мебел, кемасозлик корхоналари, трактор таъмирлаш устахоналари барпо этилди. Йилига ўртача 200 млн. кВцоат дан кўпроқ электр энергия ҳосил қилинади.

Малида асосий транспорт тури – автомобил. Автомобил йўллари узунлиги – 18 минг км, шундан 3 минг км қаттиқ қопламали. Темир йўллари узунлиги – 720 км. М.нинг денгизга чиқиш йўли йўқ. Ташқи савдо юклари Сенегал ва Кот-д’Ивуар орқали ташилади. Мамлакатда 10 аэропорт, жумладан, Бамакода халқаро аэропорти бор. М. четга пахта, ерёнғоқ, чорва ва балиқ маҳсулотлари, газлама, калава ип, олтин, олмос сотади. Четдан нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, машина ва ускуналар, қурилиш материаллари, кимёвий моллар ва бошқа олади. Савдо-сотиқдаги мижозлари: Франсия, Германия, Япония, Кот-д’Ивуар, Сенегал, Гана. Пул бирлиги – Африка франки.

Тиббий хизмати

Тиббий ёрдам давлат муассасаларида амалга оширилади. Врачлар Миллий тиббиёт мактабида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Мали ҳудудида дастлабки диний мактаблар ХИВ асрда пайдо бўлди. ХВ—ХВИ асрларда Томбукту ва Жен-неда Африкадаги энг кўҳна мусулмон университетлари ишлай бошлаган. Дастлабки дунёвий мактаблар ХИХ асрнинг 2-ярмида очилди, аммо улар жуда оз бўлган.

Мамлакат мустақиллиги эълон қилинган (1960) пайтда франсузча услубда ташкил этилган мактаб тизими 6 йиллик бошланғич, 7 йиллик ўрта ва касб-ҳунар таълимидан иборат эди. 1962-йилда 6 ёш дан бошлаб 5 йиллик, 1968-йилда 9 йиллик мажбурий таълим жорий қилинди. Қуйи касб-ҳунар таълими бошланғич мактаб негизида 3 йил давомида амалга оширилади. Бошланғич мактаб ўқувчилари педагогика институтларида, тўлиқсиз ўрта мактаб ўқитувчилари нормал мактабларда, тўлиқ ўрта мактаб ўқитувчилари Олий нормал мактабда тайёрланади. Олий ўқув юртлари: Бамакода педагогика институти (Олий нормал мактаб), Миллий олий маъмурий мактаб, Миллий муҳандислар мактаби, Миллий тиббиёт мактаби, Катибугудаги қишлоқ хўжалиги политехника институти.

Бамакода Миллий кутубхона, Муниципал кутубхона, ижтимоий фанлар институти ҳузурида Миллий музей, зоотехника тадқиқот маркази, Моховга қарши кураш тадқиқот институти, Тропик офталмология институти, Миллий тропик агрономия ва озиқ-овқат экинлари институти ва унинг тадқиқот стансиялари, Миллий мевачилик маркази, Томбуктуда Тарихий тадқиқот ва ҳужжатлаштириш маркази ва унинг қад. араб қўлёзмалари архиви, Шоликорлик тадқиқот маркази, Миллий халқ соғлиғини сақлаш соҳасидаги тадқиқот институти бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Малида нашр этиладиган йирик газ.лар: „Журнал офисел де ла Репюблик дю Мали“ („Мали Республикаси расмий газетаси“, ҳукуматнинг франсуз тилида чиқадиган хабарномаси), „Кибару“ („Янгиликлар“, бамбара тилида чиқадиган ойлик газ., 1972-йилдан), „Орор“ („Тонг“, франсуз тилида ойига 2-марта чикадиган газ., 1990-йилдан), „Эссор“ („Юксалиш“, франсуз тилида чикадиган кундалик газ., 1949-йилдан; бамбара ва франсуз тилларида иловалари чиқарилади). Мали мат-буот ва реклама агентлиги (АМАПП), 1977-йилда ташкил этилган. Мали радио-эшиттириш ва телевидение хизмати, давлат назоратида, 1957-йилда асос солинган.

Адабиёти

Мали халқ оғзаки ижоди бой ва рангбаранг. Халқ афсоналарини тўплаш ва нашр этишга ХХ асрнинг 30-йилларида киришилди. Ҳозирги адабиёти, асосан, ʻ франсуз тилида. Тарихчи И. М. Уан ўзининг тарихий романлари („Фадимата, чўл маликаси“ ва бошқалар) билан ҳозирги замон М. адабиётининг асосчиси ҳисобланади. ХХ аср 2-ярмидаги йирик ёзувчиларидан бири, жамоат арбоби Фили-Дабо Сиссоконинг „Қизил Саванна“ романида Биринчи жаҳон уруши даврида маҳаллий зиёлиларнинг вужудга келиши, туарегларнинг франсуз босқинчиларига қарши қўзғолони баён қилинган. Малида ёш шоирлар етишиб чиқди. 60-йиллар охири ва 70-йиллар бошларида Мали адабиётида фолклор асарлари (тарихий афсоналар, эртаклар ва ҳ.к.)ни қайта ишлаш давом эттирилди („Кала Жата“ ва бошқалар). Мали мустақилликка эришгач, проза ва поэзия гуркириб ривожлана бошлади.

Меъморлиги ва амалий санъати

Мали ҳудудидан неолит даврига мансуб маданият ёдгорликлари топилган (кряларга битилган ёзувлар, ғор деворларига ишланган ов, уруш манзаралари ҳамда рақслар тасвирланган расмлар ва бошқалар). Қишлоқларда кулбалар сомонли лой („банко“)дан дойра шаклида, синчли, деразасиз, кулоҳсимон ва томи камишдан; шаҳарларда тўғри бурчакли қилиб қурилади, томлари лой, тунука ёки шифер билан ёпилади. 11 —ХВИ асрларда М.да шаҳар қурилиши ривожланди (Ниани, Гао, Томбукту, Женне ва бошқалар), улар мустаҳкам деворлар билан ўралди. Жамо-ат бинолари (Томбуктудаги сарой), масжидлар (Томбукту, Мопти, Жен-неда) қурилди. Мустамлакачилар хукмронлиги даврида Ғарбий Европа эклектикасига хос бинолар юзага келди (соборлар, ҳукумат муассасалари ва бошқалар). ХХ асрнинг 2-ярмидан замонавий бинолар курила бошлади.

Ўймакорлик санъати ривожланган. Енгил ёғочлардан маросим ниқоблари, одам ва ҳайвон шакллари, стуллар, эшиклар, идиш ва тароқлар, мис бу-юмлар ясалади, илон ва тимсоҳ терисидан сумка, камарлар тикилади. ХХ аср ўрталаридан замонавий санъат вужудга келди. Рассом Б. Кейта асарлари бунга мисолдир.

Мусиқаси мамлакатда яшовчи турли халқпар мусиқий маданияти крришмасидан таркиб топган. Баъзилари қад. анъаналарга эга бўлиб, ўрта асрлардаги Мали империяси давридан бошланган. Сарой мусиқаси белгилари сақланиб қолган. Мали халқдарининг чолғу ас-боблари орасида кўра деб аталувчи 21 торли арфа, нъгони деб аталувчи 4 торли гитара, бала деб аталувчи ёғоч чанг, шунингдек дўмбира, табеле кабилар бор. Сенуфо халқи хор усулида қўшиқ айтишни севади, ёғоч чанг оркестрлари, турли ансамбллар мавжуд. Анъанавий мусиқа ижрочиларидан С. Базумана, Ф. Дембе машҳур. ХХ асрда И. Соумаро, А. Соумаро каби бастакорлар етишиб чиққан.

Театри

Мсли халқларида қадимдан саҳна томошалари (ниқобда раке тушиш, қўшиқлар куйлаш, турмуш ҳангомалари), деҳқончилик ишлари, қишлоқлардаги байрамлар, удумлар билан боғлиқ томошалар кўрсатиш одат бўлган. Бамбараларнинг котеб халқ театри гуруҳлари ХХ асрнинг 30—40-йилларида Бамако кўчаларида томошалар кўрсатган. 50-йиллардан замонавий шаклдаги ҳаваскорлар театри вужудга кела бошлади. Мали мустақилликка эришгач, бу театр оммавий тус олди. Унинг саҳнасида республика турмуши долзарб мавзуларидаги песалар қўйила бошлади. 1962-йилдан ҳаваскор санъаткорларнинг мусобақа кўриги мунтазам ўтказиб келинади. 1963-йилда Бамакода Миллий санъат институти ташкил топди. Институт ҳузуридаги драма бўлими театрлар учун кад-рлар тайёрлайди.

Киноси

1963-йилда ҳафталик кинохроникалар тайёрлаш учун гурухлар тузилди. 1977-йилда ташкил этилган Миллий кино маркази бадиий ва ҳужжатли филмлар чиқара бошлади. М.да 1960-йилларнинг бошидан хроник филмлар суратга олинган. 1965-йил С. Сиссенинг „Инсон ва санамлар“ ҳужжатли филми яратилди. 70-йилларда яратилган қисқа метражли филмлар: „Теманнинг кайтиши“ (режиссёр Д. Куяте), „Бир умрнинг беш куни“, „Қита жанубида қора байроқ“, „Баара“ (ҳаммасининг режиссёр С. Сиссе). Малининг етакчи режиссёр ҳисобланган С. Сиссенинг „Меҳнат“ филми ижтимоий муаммоларга багишланган. Кейинги йилларда яратилган филмлар: „Маҳбус“ (режиссёр С. Кулибали), „Ҳаммаси тамом бўлди“ (режиссёр К. Денте), „Биз ҳаммамиз айбдормиз“, „Крядаги дуэл“ (режиссёр И. Траоре) ва бошқа Мамлакатда 20 га яқин кинотеатр бор. Йилига 1—2 бадиий филм яратилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил