Malik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Малик (араб.— эга, ҳукмрон) — исломгача бўлган араб давлатлари (Фаcсонийлар, Лаҳмийлар)да ҳукмдор, Марказий Арабистондаги қабилалар конфедерацияси ва Жан.-Шарқий Арабистоннинг баъзи қабилалари бошлиқлари, шунингдек, Хадрамавт ҳудудидаги кинда қабиласи зодагонлари вакили. Ислом вужудга келиши билан "М." атамаси мусулмон бўлмаган ҳукмдорларга (монарх маъносида) нисбатан қўлланди. Араб халифалиги парчаланиб кетгач, халифалик ҳудудида вужудга келган мустақил давлатларнинг ҳукмдорлари М. деб атала бошланди.
Қуръони каримда "М." истилоҳи подшоҳ, шунингдек, Аллохнинг си-фатларидан бири маъносида қўлланади.
Сосонийлар даврига оид "Тансара мактублари" асари (260 йил)да айтилишича, М. унвони шоҳаншоҳ томонидан фақат шох, хонадони аъзолари ва чегара ҳудудларидаги "аланлар, ғарбий вилоятлар, Хоразм ва Кобул ҳокимлари"га берилган. Хоразмшоҳлар давлатида М. ҳарбий унвони 10 минг кишилик отлиқ қўшинга қўмондонлик қилган кишиларга берилган (мас, Аъзам М., Темур М. ва бошқалар). Бу унвонга камдан кам ҳолларда аҳолининг қуйи қатламига мансуб кишилар сазовор бўлишган. Жангларда алоҳида жасорат кўрсатган М.ларга хон унвони берилган.
Мўғуллар босиб олган баъзи мамлакатларда (ХИИИ—ХИВ асрлар) маҳаллий ҳукмдорлар М. деб аталган. Мўғуллар ҳукмронлиги даврида Арманистон ва Озарбайжон, Сафавийлар давлатидаги ярим мустақил давлатларда М. — йирик мулкдор, маҳаллий қад. мусулмон ва христиан зодагонларининг аждоди.
Афғон қабилаларида М. — қабила ёки уруғ бошлиғи; қишлоқ ёки маҳалла оқсоқоли. Ҳозир М. — баъзи араб давлатлари (Иордания, Марокаш)нинг қироли (подшоҳи). Мусулмонлар исмларида М. сўзи исм (ёки фамилия)нинг таркибий бўлаги сифатида учрайди.
Адабиёт
- Луконин В., Древний и раннесредневековий Иран, М., 1987; Буниёдов 3., Ануштагин Хоразмшохлар давлати, Т., 1998; Шихаб аддин Муҳаммад анНасави, Жизнеописание султана Джалал ад-Дина Манкбурни, Баку, 1973.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |