Википедияда исми Малик ва фамилияси Бабаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бобоев Малик Қурбоналиевич – ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоби, спорт функсионери. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти[1].

Малик Бобоев
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти
Ўтмишдоши Рустамбек Қурбонов
Вориси Мираброр Усмонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1962-йил 30-июн (1962-06-30) (64 ёш)
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Биографияси

1962-йил 30-июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

1984-йили Тошкент университети (ҳозирги О'зМУ)нинг шарқшунослик факултетини тугатган.

1984—1987 – Совет Иттифоқи Ироқдаги элчихонасининг иқтисод бўйича маслаҳатчиси аппаратида референт-таржимон.

1987—1991 – Чет мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти катта референти.

1991—1997 – „Интерспорт“ спорт фирмасининг бош директори.

1993—1994 – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби.

1995—1999 – „Армс“ фирмаси директори.

1999—2009 – Халқаро Олимпия Қўмитасининг Олимпия бирдамлиги дастури бўйича миллий курслари директори.

1999—2003 – Осиё Олимпия Кенгашининг ахборот ва статистика қўмитасининг доимий аъзоси.

2000—2004 – Осиё Олимпия Кенгаши ижроия қўмитаси аъзоси.

2001—2009 – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби.

2009—2013 – Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Президенти[2].

2013—2017 – Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти.

Манбалар

  1. ↑ Бабаев Малик Курбаналиевич, 2012-11-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-10
  2. ↑ Генеральная ассамблея НОК, 2014-07-14да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-12-30