Малмö (талаффузи: Малмў; кир. Малмў) — Швециянинг жанубидаги шаҳар. Аҳолиси 303 873 киши (2012). Лунд, Треллеборг, Веллинге ва бошқа шаҳарлар билан Катта Малмö шаҳар агломерациясини ташкил этади. Эресунн бўғозидаги порт. Автомобил пароми орқали Копенгаген шаҳри (Дания) билан боғланган; Треллеборг — Засниц (Германия) темир йўл пароми бор. Малмö — мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан бири. Машинасозлик (жумладан, кемасозлик), кимё (резина буюмлари ишлаб чиқариш), трикотаж, озиқ-овқат, семент саноати корхоналари мавжуд. Тарихий-бадиий музейи бор. Шаҳар илк бор қўлёзмаларда ХИИИ асрдан тилга олинган. ХИВ—ХВИ асрларда қурилган меъморий ёдгорликлардан ратуша, қаср ва бошқа бинолар сақланган.[4]

Малмў

Малмö
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
55°35′0″Н 13°02′0″Э / 55.58333°Н 13.03333°Э / 55.58333; 13.03333
Мамлакат Швеция
Вилоят Скания
Округ Скåне
Швеция муниципалитетлари|Муниципалитет Малмö муниципалитети]] ва [[Бурлöв муниципалитети
Ҳукумат
 • Ҳоким Илмар Реэпалу
Асос солинган ХИИИ аср
Майдон 1,584[1] км2 (612 кв ми)
Аҳолиси
 (2012)
303 873[2][3]
Зичлиги 1 937 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Malmoʻ xaritada
Malmoʻ
Малмў

Манбалар

Ҳаволалар