Mamay
Мамай (? - 1380) - Олтин Ўрда хони Бердибек даври (1357—61) мўғуллар туманбошиси. Хоннинг куёви бўлган. Мамай амалда Олтин Ўрданинг ҳукмдорига айланган. У Чингизхон авлодидан бўлмасада, ҳокимиятни қўғирчоқ хонлар номидан олиб борган. Салтанатнинг қудратини тиклаш мақсадида рус ерларига бир қанча ҳарбий юришлар қилган. Мамай ХИВ аср ўрталарида Олтин Ўрда ҳудудининг атрофидаги рус ерларини ўзига бўйсундирган. Москва улуғ князлигининг кучайишига тўсқинлик қилиш мақсадида унинг рақиблари — Литва, Твер князликларини қўллабқувватлаган. Рязан (1373 ва 1378) ва Нижний Новгород (1378) князликларига оғир талафот етказган. Москва князлиги ҳудудига бостириб киришга уринганда унинг қўшини Вожа дарёси бўйида мағлубиятга учраган (1378), 1380-йил Куликово жангида Мамай тормор келтирилган. Олтин Ўрдада Амир Темурнинт ноиби Тўхтамшицш мағлубиятга учрагач, ҳокимиятни унга топширишга мажбур бўлган. Мамай ўзининг хазинаси ҳамда бир гуруҳ тарафдорлари билан Кафа (ҳозирги Феодосия)га қочган ва ўша ерда ўлдирилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |