Mamluklar
Мамлуклар (араб тилида. — қул, хусусан — оқ қул) — Мисрда ҳукмронлик қилган Айюбийлар сулоласи (1171—1250)нинг сўнгги ҳукмдорлари қўшинини ташкил қилган, наслнасаби туркий ва Кавказ халқлари (грузин, черкас ва бошқалар)дан бўлган қулжангчилар. Уларни ёшлигидан ўғирлаб олиб кетишган ва махсус ҳарбий илмга ўргатишган. Улар ниҳоятда қаҳрли, жасур бўлган. Энг жасурлари оддий М.дан саркарда, подшо даражасигача кўтарилган. Улардан айюбийларнинг хос қўшини (гвардия) ташкил этилган. Мамлуклар 1250-йилдан Мисрда (1517-йилгача) ва Сурияда (1516-йилгача) давлатни мустақил бошқаришган. М.нинг 2 сулоласи (Баҳрийлар ва Буржийлар) мавжуд бўлган[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |