Жунли Мамонт

Мамонт (лотинча: Маммутҳус) — филлар оиласига мансуб қирилиб кетган сут эмизувчи ҳайвон. Плейстон 2-ярмида Европа, Шимолий Осиё ва Жанубий Америкада яшаган. Суяк қолдиклари Тош даврида одамлар яшаган жойлардан, яхши сақланган жасадлари Сибир ва Аляскада муз қатламларидан топилган. Мамонтнинг бўйи 2,5—3,5 м, оғирлиги 7 т гача, оёқлари калта, жуни узун бўлган. Оғзидан чиқиб турадиган тишларининг узунлиги 4 м, оғирлиги 100 кг гача келган. Бу тишлар ёрдамида Мамонт қишда қор остидан озиғини ковлаб олган. Жағ тишлари ёрдамида дағал ўсимликлардан иборат озиғини майдалаган. Мамонтнинг топилган қисмларидан тикланган тулуми ва скелети Россия Фанлар академияси Зоология институти музейига (Санкт-Петербург шаҳри) қўйилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил