Manak
Манак (инглизча: Манак, русча: Манак) — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Хўжаобод туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган. Аввалги номлари: Мўнак, Монок. Шаҳарча ХВИИ асрда ташкил топган бўлиб, илк бор 1866-йилда эслатилган.
| Шаҳарча | |
| 40°36′25″Н 72°39′8″Э / 40.60694°Н 72.65222°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Андижон вилояти |
| Туман | Хўжаобод тумани |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | ХВИИ аср |
| Илк эслатилиши | 1866 |
| Аввалги номлари | Мўнак, Монок |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Майдон | 5.27 км2 (2.03 кв ми) |
| Денгиз сатҳидан | 740 м |
| Иқлим тури | мўтадил |
| Расмий тил(лар)и | ўзбек тили |
| Аҳолиси (2023) |
13 000 дан ортиқ |
| Зичлиги | ≈2467 киши/км2 |
| Миллий таркиб | ўзбеклар |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Автомобил коди | 60 |
|
| |

Этимологияси
Манак сўзи у ердаги Манак Ота тоғи билан боғлиқ. „Манак“ бу қадимги қарлуқ-чигил лаҳжасида „Бўлак“ сўзининг ўзгарган диалектик шакли эканлиги тахмин қилинади. Яъни тоғ ўзи якка тургани учун Бўлак тоғ маъносида „Мўнак тоғ“ деб аталган. Аста-секин тоғ атрофида аҳоли манзилгоҳлари пайдо бўлиб, бу жойларга „Мўнак“ номи берилган. Бора-бора бу сўз „Манак“га айланиб кетган.
Географияси
Манак шаҳарчаси Андижон вилояти Хўжаобод туманида жойлашган.

Атрофдаги ҳудудлар
Шаҳарча атрофида Карнайчи, Дилкушод, Ордай, Қароқчи ва Тўраобод каби қишлоқлар жойлашган.
Релефи
Манакнинг жанубий тарафида Чилустун тоғлари, жануби-шарқий тарафида Керме-Тоо тоғи мавжуд. Шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Манак-Ота тоғи қадимий бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан зиёратгоҳ сифатида эъзозланади. Ҳудуд асосан паст ва текис ерлардан иборат, шарқий тарафи ғарбий қисмидан баландроқ жойлашган. Шаҳарчанинг баландлиги денгиз сатҳидан 740 метрни ташкил этади.
Сув манбалари
Шаҳарчадан Савай оқова сув ариғи оқиб ўтади. Бу ариқ Жанубий Фарғона каналининг тармоқларидан бири бўлиб, ғарбий тарафдаги ерларни суғоради ва аҳоли эҳтиёжлари учун хизмат қилади. Сув шарқий маҳаллалардан оқиб ўтувчи ариқлар орқали ҳам келади. Жанубий томонда эса асосан Дилкушод, Тўраобод ва Карнайчи қишлоқлари фойдаланадиган Қирғиз-ариқ ариғи оқади.
Маъмурий бўлиниши
Маъмурий жиҳатдан Манак учта маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) га бўлинади:[1]
- Нишоббўйи МФЙ
- Манак МФЙ
- Гулистон МФЙ

Шаҳарчадаги асосий кўчалар: Юқори, Равдон, Нишоббўйи, Боғ, Андижон, Тошлоқ, Олтин мерос, Қадрият ва Дилобод.
Аҳолиси
2023-йил ҳолатига кўра аҳоли сони 13 000 дан ортиқ бўлиб, асосий миллий таркибни ўзбеклар ташкил этади. Аҳоли чорвачилик, деҳқончилик ва кичик тадбиркорлик билан шуғулланади.
- Диний таркиби: Аҳолининг 100%и мусулмонлардир. Шаҳарчада 2023-йилда қайта қурилган ва бир вақтнинг ўзида 1000 кишини сиғдира оладиган катта Манак жоме масжиди фаолият юритади.
Иқтисодиёти
Тупроғи бўз ва унумдор бўлганлиги сабабли, асосан пахта ва ғалла етиштирилади. Шаҳарчада боғдорчилик ривожланган, асосан олма ва гилос боғлари устунлик қилади.
Экологияси
Сўнгги йилларда Манак шаҳарчаси ва унинг атрофида экологик вазият ўзгариб, атмосферанинг ифлосланиш даражаси ортиб бормоқда. Ҳавонинг ифлосланишига асосий сабаб сифатида ҳудудга яқин жойларда янги саноат обектлари, хусусан, **семент ишлаб чиқариш заводлари**нинг қурилиши ва фаолият юрита бошлагани кўрсатилмоқда. Ушбу заводлардан ҳавога тарқалаётган чанг ва турли заррачалар шаҳарча экотизимига ўз таъсирини ўтказмоқда.



Таълим
Ҳозирги кунда Манак шаҳарчасида таълим тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:
- 2 та умумтаълим мактаби (жумладан, 5- ва 26-мактаблар)
- 1 та лицей
- 1 та давлат тасарруфидаги МТМ ҳамда кўплаб хусусий МТМлар
Фотогалерея




Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Очиқ кадастр ма'лумотлари“. опен.нгис.уз. Кадастр агентлиги. Қаралди: 2025-йил 1-май.