Манама (араб. المنامة Ал-Манāмаҳ) — Баҳрайн давлатининг пойтахти (1971-йилдан). Баҳрайн оролининг шимоли-шарқий қисмидаги Ар-Руммон ярим оролида жойлашган. Аҳолиси шаҳар атрофи билан 157,4 минг киши (2010).

Манама

المنامة
26°13′0″Н 50°34′0″Э / 26.21667°Н 50.56667°Э / 26.21667; 50.56667
Мамлакат Баҳрайн
Ҳукумат
 • губернатор Ҳишам Бин Абдулраҳмон Бин Муҳаммад Ал Ҳалифа
Илк эслатилиши 1345
Майдон 30 км2 (12 кв ми)
Расмий тил(лар)и Араб тили|арабча
Аҳолиси
 (2010)
157,474
Зичлиги 5304 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+3
Manama xaritada
Манама

Тарихи

Шаҳар бир неча бор босқинчиликни бошидан кечирди. 1521-йил шаҳарни португаллар босиб олди. 1783-йилдан бошлаб Ҳалифахлар сулолаласининг қўлига ўтди. 1971-йилдан бошлаб Баҳрайннинг пойтахтига айланди.

Транспорти

Мамлакатнинг Форс қўлтиғидаги асосий порти. Дамба орқали Муҳаррак оролидаги Муҳаррак шаҳри билан боғланган. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга.

Саноати

Манамада нефтни қайта ишлаш заводи, нефт кимёси комбинати, алюминий заводи, кема таъмирлаш корхонаси, майда ва ўрта енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари, университет бор[1]. Ҳунармандчилик ривожланган. Денгиздан балиқ овланади, марварид ва садаф олинади.[2]

Иқлими

Иқлими тропик иқлим. Январнинг ўртача ҳарорати 16 °C, августники 37 °C. Йилига ўртача 90 мм ёғин ёғади.

Манама иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 5,0 8,2 10,0 13,4 15,9 19,8 25,7 24,2 23,3 19,5 12,1 8,2 5,0
Ўртача максимал, °C 20,1 21,5 24,9 30,0 35,3 37,8 39,0 38,9 37,0 33,6 28,0 22,7 30,7
Ўртача ҳарорат, °C 17,0 18,0 20,9 25,5 30,6 33,2 34,6 34,6 32,8 29,6 24,4 19,4 26,7
Ўртача минимал, °C 14,5 15,5 17,6 21,0 25,2 27,1 28,5 28,9 27,1 24,4 20,7 16,8 22,3
Мутлақ минимал, °C 27,8 33,8 38,1 41,1 46,2 47,3 47,5 45,6 45,5 42,8 37,2 30,6 47,5
Ёғингарчилик меъёри, мм 14,6 16,0 13,9 10,0 1,1 0,0 0,0 0,0 0,0 0,5 3,8 10,9 70,8
Манба: Об-ҳаво ва иқлим

Ҳамдўст шаҳарлар

Манбалар

  1. ↑ Элшештаwй, Яссер. Тҳе эволвинг Араб cитй: традитион, модернитй анд урбан девелопмент. Роутледге, 2011 — 198-бет. ИСБН 1134128215. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.