Мандарин (Cитрус ретиcулата) — бутадошлар оиласининг ситруслар туркумига мансуб доим яшил дарахтлар ва буталар тури; мевали экин. Ёввойи турлари маълум эмас. Мандарин субтропик ва тропик (Япония, Хитой, Испания, Мексика ва бошқалар) ҳудудларда экилади.

Жефферсон лабораторияси

Ватани — Хитой. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 70-йилларидан махсус иссиқхона ва траншеяларда пайванддан ўстирилган паст бўйли навлари етиштирилади. Бу навлар март ойида гуллаб октябрда меваси пишади. 5—6 ёшда бир тупи 40 кг мева беради. Мандарин — доим яшил дарахт, баландлиги 3 м га боради. Тиним даври билан алмашадиган 2—3 ўсиш даврига эга. Шох-шаббаси ёйилиб усади, барглари узунчоқтухумсимон, тўқ яшил, гуллари оқ майда, икки жинсли, хушбўй. Мандарин май—июн ойларида гуллайди, меваси окт—нояб.да пишади. Меваси ясси думалоқ, баъзан япалоқ, юзаси бироз ғадир-будир, пўсти қалин, зарғалдоқ, уруғи майда. Шарбати нордонширин. Эти тўқ сариқ, серсув, 8—10 паллали, вазни 60—80 г . Шарбати таркибида 2,87—10,5% қанд, 0,95—1% кислота (асосан, лимон кислота), 25 мг % витамин С ва бошқа мавжуд. Пўстида пектин моддаси, эфир мойи ва гликозидлар мавжуд бўлиб, қандолатчилик саноатида ва эфир мойи олишда ишлатилади. Мандарин совуққа чидамли: —6,5° да баргларини, — 12° да дарахтини совуқ уради. Оҳак ва гумусга бой тупроқларда юқори ҳосил олинади. Мандарин асосан, пайванд йўли билан кўпайтирилади (асосан, трифолиатга пайванд қилинади). Кўчатлар ораси 3–5 м, қатор ораси 5–6 м қилиб кеч куз ва эрта баҳорда экилади. Ёзда қатор оралари юмшатилади, суғорилади. Мандарин дарахтига ёш пайтида тўғри шакл берилса, ҳосилдорлик юқори бўлади. 10—12 йиллик дарахтлардан 1 гектардан 500 с ҳосил олинади (бир тупи 30–70 кг мева беради). Меваси янгилигида истеъмол қилинади (мураббо, жем, шарбат) тайёрланади (қаранг Ситрус ўсимликлар).

Касалликлари: фитофтороз, калмараз, антракноз.

Зараркунандалари: тилларанг ва қизил кана.

Рихсивой Жўраев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил