Мандуб (арабча — тавсия этилган, лозим топилган) — шариат ҳукмларидан бири (фарз, мубоҳ, макруҳ, ҳаром билан бирга). Диндорлар учун бажариш лозим топилган, тавсия этилган, лекин мажбур ҳисобланмаган амаллар (масалан, белгиланганидан ортиқ хайрсадақа қилиш, жаҳлни босиш, қарзларни кечиб юбориш, жумадан ташқари вақтларда ҳам масжидга чиқиш, меҳмондўст бўлиш, йўлни кўрсатиб қўйиш ва шаҳрик.) Мандуб ҳукмига киритилган. Ихтиёрий бажариладиган бир қанча урф-одатлар Мандуб ҳисобланади, улар моҳиятан сунна қўйган талаблардан кейин туради, баъзан улар айни мазмунда ҳам талқин этилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил