Манеж (франс. манеге) — 1) тўғри тўртбурчак ёки доира тарҳли, ички кисми пардеворсиз бино ёки майдон. От спорти, енгил атлетика, гимнастика ва шаҳрик. спорт турлари бўйича машғулот ўтказиш учун қурилган ёпиқ бино. Унда спорт қуроллари ва жиҳозларини сақлаш учун ёрдамчи хоналар бўлади. М.да турли спорт ўйинлари, гимнастика, кураш кабилар бўйича машғулотлар ва халқаро мусобақалар ўтказилади. Қишда иситиш, ёзда эса шамоллатиш ускуналари билан жиҳозланади. Тошкентдаги "Ёшлик" спорт мажмуаси М.ининг умумий майдони 3900 м (1500 ўринли), замонавий талаблар асосида қурилган. "Жар", "Юнусобод" теннис корти ва турли вилоятлардаги спорт мажмуаларининг М.лари диққатга сазовор; 2) сирк зали ўртасига айлана шаклда ишланган томоша майдони, арена.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил