Манғит — туркий халқлар таркибига сингиб кетган йирик қабилалардан бири.

Ўзбекистон ҳудудида, 1923—1926-йилги маълумотларга кўра, манғитларнинг умумй с0 ингдан ортиқ киши. Шундан собиқ Бухоро амирлиги ҳудудида (100 минг киши), Бухоро воҳаси ва Қарши атрофида (44 минг киши), Зарафшоннинг қуйи оқимида (8 минг киши) ўрта оқимида (10 минг киши), Чоржўй туманида (11 минг киши), Жиззахда (2600 киши), Хоразмда (10 минг киши) яшаган. Манғитлар қорақалпоқлар ва Шимолий Кавказдаги нўғайлар таркибида ҳам бўлган, бир қисми эса Жанубий Туркистонда яшаган. Ўзбекистонда яшовчи манғитлар бир қанча йирик ва майда уруғларга бўлинган. Энг йириклари: оқ манғит, оч манғит, қора манғит, чала манғит, бойғунди манғитлар. Булардан ташқари темирхўжа, исобой, гаулак, кўса, тоз, қорабайир, бақирчи, кула, тамғали, манғит қозоқ, ўн икки чўқай, гала ботир, бешкал, чобакчак, уз, уволай ва бошқа манғитлар Бухоро хонлигининг сиёсий ҳаётида фаол қатнашганлар. 1756—1920-йилларгача Бухоро амирлигини идора қилиб келган ҳукмдорлар манғитларнинг тўқ уруғидан бўлган, шу сабабли хонликда катта имтиёзларга эга эдилар. Манғитлар ХИИИ асрда Дашти Қипчоқда, катта бир қисми эса Волга ва Урал дарёлари оралиғида яшашган. Қипчоқлар таъсири остида ўз тилларини унутиб, турк-қипчоқ тилини қабул қилганлар. ХИВ асрнинг охирида алоҳида Манғит ўрдани ташкил этганлар. ХВ асрнинг ўрталарида манғитлар ноғай (ёки нўғай) деб аталган, уларнинг ўрдаси эса, Нўғай ўрда номини олган. ХВИ асрнинг ўрталарида Нўғай ўрда Катта ва Кичик Нўғайларга бўлинган. Кейинчалик Катта Нўғай таркибидаги манғитлар ўзбеклар, қорақалпоқлар, қисман қозоқларнинг этник таркибига кирганлар. ХВИ асрда ҳозирги Ўзбекистон қудудига кўчиб келганлар. Қадимдан деҳқончилик билан шуғулланиб келган ўзбекларнинг таъсири остида манғитларнинг бир қисми аста-секин ўтроқлашиб борган, бир қисми эса ХИХ аср охири ва ХХ асрнинг бошларига қадар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, чорвачилик билан шуғулланиб келган. Улар қоракўл ва жайдари қўйларни боқишган. Манғитлар деҳқончилик, ҳунармандчилик билан шуғулланган.[1]

Таниқли намоёндалари:

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил