Manganit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манганит (лотинча: манганум — марганец номидан) — гидроксидлар кичик синфига мансуб минерал, Мп2О3Н2О. Моноклин сингонияда кристалланади. Кристаллик стуруктураси — занжирсимон. Қора ёки тўқ кулранг, оқиқ зич масса. Қаттиқлиги 3,5 — 4,0, зичлиги 4,3—4,4 г/см3. Ялтироқлиги ярим металлсимон. Гидротермал томирларда кўпгина друзлар, чўткалар ҳосил қилган, лекин чўкинди конларда Мп, одатда, агрегат ҳолида учрайди. Кр-вушқрқлиги мукаммал. Келиб чиқиши чўкинди ёш гидротермал. Чўкинди конларда пиролюзит ва родохрозит фа-сиялари оралиғида ҳосил бўлади. Кўпинча, томирли таналар барит, сидерит кабилар билан, шунингдек қолдиқ гиллар баъзи иссиқ булоқлар ётқизиқларида учрайди. Марганецнинг асосий рудаси. Ўзбекистонда М. марганец конларида, хорижда — Россия, Озарбайжон, Австралия ва бошқа жойларда учрайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |