Maniax
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маниах (ВИ аср) — Турк хоқонлигининг Эронга юборган элчилар гуруҳи раҳбари, суғдлик савдогар. Хусрав И Ануширвон узоқ вақтгача Суғд элчиларига узил-кесил жавоб бермай турган, суғ-длар келтирган ипак моллари намуналарини ўтга ташлаттирган. М. элчилиги муваффақияциз чиққач, турклар Византия билан иттифоқ бўлиб, Эронга қарши юриш бошлашга қарор қилишган. 568—569 йилларда Турк хоқонлиги Константинополга, Юстин ИИ саройига яна М.ни бошлиқ қилиб элчилар юборган. Унга Эронни бир чеккада қолдириб, Византия билан бевосита савдо муносабатлари ўрнатиш вазифаси юклатилган. У зиммасидаги вазифани уддалаган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |