Манила – Филиппин Республикаси пойтахти. Лусон о.нинг жануби-ғарбида, Манила қўлтиғи соҳилида. Иқлими субекваториал иқлим, август—сентябрда тайфунлар бўлади. Аҳолиси 1,6 млн. киши (2000). Катта М. шаҳар ва унинг атрофи, бир неча қишлоқ ва йўлдош шаҳарларни ўз ичига олган конурба-сияни (майдони 832 км²) ташкил этади. Шаҳар ХВИ асрнинг 2-ярмида испан конкистадорлари қурган қалъа ўрнида вужудга келган. 1574-йилдан Испания му-стамлакасининг маъмурий маркази, 1898-йилда АҚСҲ томонидан эгалланган. 1942—45 йилларда Япония босиб олган. 1946-йилдан Филиппин Республикаси пойтахти.

Манила
Manila, Fillipinning bayrogʻi
Байроқ
Manila, Fillipinning rasmiy gerbi
Герб
Ҳукумат
 • мер Алфредо Лим

М. – мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Савдо ва транспорт йўллари тугуни. М. порти орқали мамлакат импортининг деярли ҳаммаси, экспортининг ярмидан ортиқ қисми ўтади (йиллик юк ортиб-тушириш 12 млн. т атрофида). Катта М.да мамлакат саноат корхоналарининг 2/3 қисми жойлашган. Тикувчилик, поябзал, озиқ-овқат, ёғочсозлик, нефтни қайта ишлаш, машинасозлик саноати корхоналари, кема верфи мавжуд. Университетлар, Филиппин маданият маркази (театр, музей, бадиий галерея, кутубхонани ўз ичига олган мажмуа), миллий музей, Сан-Томас музейи, филармония бор. Меъморий ёдгорликлардан Интрамурос раёнида (собиқ испан калъаси) ХВИ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолар сақланган.[1]

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил