Manipulyator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манипулятор - 1) машинасозликда заготовка ёки буюмнинг вазиятини ўзгартириб туриш билан боғлиқ бўлган қўшимча операцияларни бажариш учун мулжалланган машина ёки қурилма. Асосан штативлар, ричаг ва тутқичлардан иборат. Прокатлаш, болғалаш, пресслаш ва пайвандлаш ишларида кўпроқ қўлланади; 2) ишлаш қийин ва хавфли жойларда одам кули билан қилинадиган операцияларни бажариш учун мулжалланган мослама, қурилмалар ва машина (саноат роботи). Сув остида бажариладиган тадқиқотларда (қарангГидростат), кимё лаб.ларида ядро реакторларида (хавфли радиоактив моддалар билан ишлашда) қўлланади (раем); 3) геологияда бургилаш агрегатининг асосий механизми. Унинг ёрдамида бургиловчи бо-лғали автоматик узаткич зарур йўналишларда узатиб турилади (яна қ. Микроманипулятор) .[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |