Манжурлар, манчжурлар, (ўзларини манзу деб аташади) — халқ, умумий сони 10 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Асосий қисми ХХРнинг шим.-шарқий қисми Дунбей (Манжурия)да яшайди. Тили — Олтой мўғул-тунгус тилига мансуб, ХВИ асрдан мўғул ёзувига эга. Диндорлари — буддизм, даосизм ва бошқа динларга эътиқод қилади. Ҳозир М. орасида хитой тилида сўзлашиш кенг тарқалган, манжур тили айрим қишлоқларда, айниқса, Хейлунсзян ўлкасида сақланиб қолган. М. ҳаётида ҳунармандчилик ва деҳқончилик (ғалла, соя, ерёнғоқ, тамаки, сабзавот) билан шуғулланиш муҳим ўрин тутади. Манчжур (хитойча манчжоу) этноними 1635-йилдан жорий этилган, унгача М. "нюйчженг" ("Шарқ одамлари") деб аталган.

М.нинг этногенези милодий ИВ асрдаги "мохе-вужи" қабилалар иттифоқига бориб тақалади. Дастлаб ушбу иттифоқ таркибига Манжуриядаги Сунгхуажанг ва Хейлунсзян дарёлари бўйида овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланувчи сумуо, буодуо, анчегу, фунис, бен-хай хаоши, хейшуй, байшан каби 7 қабила кирган, кейинчалик уларнинг сони 16 тага кўпайган. ВИИ—ВИИИ асрларда хейшуй ва мохе кабилалари кучайиб Бохай давлатини тузганлар. 926-йил бу давлат кидонлар томонидан тугатилган, Х аср охири -ХИ асрда М. ванъян қабиласи асосида яна бирлашганлар, уларни умумий ҳолда нюйженг деб аташган. ХИИ аср бошида Агуда бошчилигида нюйженгларнинг Жин (Сзин — олтин) давлати ташкил этилган (1115-1234). Бу давлат емирилгач, нюйженглар тарқаб кетганлар. 1635-йил Нурхачи (Нурхаци) уларни қайта бирлаштириб, Жин давлатини тиклаган. Шундан сўнг нюйженглар ўзларини ман (тўла, тугал маъносини билдиради), яшаган жойларини эса Манчжоу (Манлар воҳаси) деб аташган. 1636-йил бу давлат номи Чин (рус адабиётида Син — тиниқ, тоза маъносида)га ўзгартирилган. М. ХВИИ аср ўрталарида Корея, Хитойни босиб олиб Син империясини тузди. Сўнгра Монголияни, ХВИИИ асрда Тибет, Жунғория, Торим воҳасидаги давлатларни тугатиб, улар ҳудудини ҳам эгаллаб олгач, у ерларда мустамлакачилик режимини ўрнатишган.

Чин (Син) империяси ағдарилгунга қадар (1911) М.га кенг имтиёзлар берилган эди. М.нинг кўпчилиги она тилини унутиб, хитой тили ва маданиятини ўзлаштирган ва хитой маданиятига ҳам таъсир кўрсатган. Уруғчилик қолдиқлари бир қадар сақланиб қолган.