Manjutakin
Манжутакин (арабча: منجوتكين) — Фотимийлар халифаси ал-Азиз Биллоҳнинг (ҳ. 975–996) ғилмони. Туркий халқлар вакили бўлиб, халифа ал-Азиз ҳукмронлиги даврида Фотимийларнинг етакчи саркардаларидан бирига айланган ва Ҳамдонийлар ҳамда византияликларга қарши Сурияда жанг қилган. Халифа ал-Ҳаким ҳукмронлигининг (ҳ. 996–1021) дастлабки йилларида берберлар ҳукмрон бўлган режимга қарши исён кўтариб, мағлуб этилган ва асирликда вафот этган.
Ҳаёти
Манжутакин халифа ал-Азиз ва ундан аввал ҳукмронлик қилган ал-Муъизз (ҳ. 953–975) даврида Фотимийлар саройига кирган туркий ғимонлар орасида энг нуфузли саркардалардан бири бўлган. Бундай туркий жангчилар, асосан, бербер қабилаларидан (кўп ҳолларда Кутама қабиласидан) таркиб топган қўшинда мувозанат сақлаш мақсадида саройга жалб этилган ва алоҳида эътиборга сазовор бўлган[1][2].
991-йилда Фотимийлар сиёсатида бутун умри давомида юқори мавқега эга бўлган ҳамда узоқ йиллар давомида вазир лавозимида хизмат қилиб келган Яъқуб ибн Киллиснинг вафотидан сўнг, халифа ал-Азиз Сурияда янада тажовузкор сиёсат юритишни танлаб, Манжутакинни Дамашқ ҳокими этиб тайинлади[3]. Саъд уд-Давланинг вафотидан кейин унинг тарафдорларининг бир қисми Фотимийлар томонга қочиб ўтган эди. Уларнинг даъвати ва далдасидан руҳланган халифа ал-Азиз Ҳалабдаги Ҳамдонийлар амирлигига қарши янги ҳужумлар бошлашга қарор қилди ва юришни Манжутакинга топширди. Фотимийлар саркардаси амирликка бостириб кириб, 992-йил июн ойида Антиохия доухи Мичаэл Боуртзес бошчилигидаги Византия қўшинини тор-мор этди ва Ҳалабни қамал қилди. Бироқ қамални етарли даражада шиддат билан давом эттира олмади. 13 ойлик қамалдан сўнг, 993-йил баҳорида таъминот етишмаслиги сабаб Манжутакин Дамашққа қайтишга мажбур бўлгунига қадар шаҳар қамалга бемалол қаршилик кўрсата олди[4][5]. 994-йил баҳорида Манжутакин яна бир бор бостириб кирди, сентябр ойида Оронтес жангида Боуртзесни мағлуб этгач, Ҳимс, Апамеа ва Шайзарни эгаллаб олди ҳамда Ҳалабни қамал қилди. Бу сафар қамал анча самарали бўлиб, тез орада кескин равишда озиқ-овқат танқислиги юзага келди. Бироқ шаҳар ҳимоячилари Ҳамдонийларнинг де фаcто регенти Луълуъ ал-Кабирнинг қатъий раҳбарлиги остида қамалга бардош беришда давом этди. Ниҳоят, 995-йил апрел ойида Византия императори Василий кутилмаганда шахсан ўзи етиб келгунига қадар шаҳар қамалга бардош бериб турди. Василий ўша пайтда Болгарияда юриш олиб бораётган эди, бироқ Ҳамдонийларнинг ёрдам қилган мурожаатига жавобан шахсан ўзи қўшинга бошчилик қилиб, атиги 16 кунда Онадўлини кесиб ўтди. Унинг кутилмаган ташрифи ва қўшини сони ҳақида тарқалган бўрттирилган хабарлар Фотимийлар қўшинида ваҳима уйғотди. Айниқса, Манжутакин қандайдир хавф юзага келиши мумкинлигини кутмаган эди, шу сабабли отлиқ аскарларининг отларини ўтлатиш учун шаҳар атрофида тарқатиб юборишни буюрган эди. Шундай қилиб, қўшини анча катта ва яхши дам олган бўлишига қарамай, Манжутакин ноқулай аҳволда қолди. Манжутакин қароргоҳини ёқиб юборди ва жанг қилмасдан Дамашққа чекинди. Византияликлар Триполини муваффақияциз қамал қилдилар ҳамда Тартусни эгалладилар. Эндиликда ал-Азизнинг ўзи византияликларга қарши юришга ҳозирлик кўра бошлади. Бироқ юриш бошланишидан аввал 996-йил 14-октябрда вафот этди[6][7][8].
Ал-Азизнинг вафотидан сўнг унинг ёш ўғли ал-Ҳаким тахтга ўтирди. Кутамалар фурсатдан фойдаланиб, ўз етакчилари ал-Ҳасан ибн Аммарни бош вазир этиб тайинлашга эришди ва амалда марказий ҳукуматни назоратига олди. Бу ҳолат Манжутакин бошчилигидаги туркий гуруҳнинг қарши реаксиясини келтириб чиқарди. Ал-Ҳакимнинг ҳадими Баржавоннинг яширин кўмаги билан Манжутакин қўшини билан жанубга, Миср томонга йўл олди. Берберлар эса Сулаймон ибн Жаъфар ибн Фаллоҳ қўмондонлиги остида тўпландилар. Икки қўшин Рамла ёки Асқалонда тўқнаш келди. Жанг Манжутакиннинг мағлубияти билан якунланди ва Манжутакин асирга олинди[9]. Ибн Фаллоҳ Дамашққа бориб, у ерда ҳоким лавозимини эгаллади, Манжутакинни эса Ибн Аммор илиқ кутиб олди. Ибн Амморнинг мақсади шу йўл билан туркий жангчиларни ўз ҳокимиятига мослаштириш ва уларни халифалик ҳокимиятига қарши мувозанат кучи сифатида ишлатиш эди. Бироқ унинг бу режаси охир-оқибат муваффақияцизлик билан якунланди. Манжутакинга Қоҳирада истеъфода яшаши учун рухсат берилди ва у 1007-йилда вафот этди[10].
Яна қаранг
- Азиз уд-Давла — Манжутакиннинг ғилмони, кейинчалик Фотимийларнинг Ҳалабдаги илк ҳокимига айланган.
Манбалар
- ↑ Кеннедй 2004, с. 322.
- ↑ О'Леарй 1923, с. 125.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 324–325.
- ↑ Стевенсон 1926, с. 251.
- ↑ Wҳиттоw 1996, сс. 379–380.
- ↑ Стевенсон 1926, сс. 251–252.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 325.
- ↑ Wҳиттоw 1996, с. 380.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 327–328; О'Леарй 1923, сс. 123–126.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 328; О'Леарй 1923, с. 126–127.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй. Дамашқ ва Фотимийлар ҳукмронлиги остидаги Сурия (359-468/969-1076): ўрта аср араб солномаларини талқин қилишга доир тажриба. Биринчи том (Френч). Дамасcус: Институт франçаис де Дамас, 1986. ИСБН 978-2-35159130-7.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Иккинчи, Охфорд анд Неw Ёрк: Роутледге, 2016. ИСБН 978-1-138-78761-2.
- О'Леарй, Де Лаcй. Фотимийлар халифалиги қисқача тарихи. Лондон: Кеган Паул, Тренч, Трубнер & Cо. Лимитед, 1923.
- Стевенсон, Wиллиам Б. „ВИ-боб. Сурия ва Мисрда Ислом (750–1100)“, . Кембридж ўрта асрлар тарихи, В жилд: Империя ва папалик қарама-қаршилиги. Неw Ёрк: Тҳе Маcмиллан Cомпанй, 1926 — 242–264-бет.
- Wҳиттоw, Марк. Тҳе Макинг оф Бйзантиум, 600–1025. Беркелей анд Лос Ангелес, Cалифорниа: Университй оф Cалифорниа Пресс, 1996. ИСБН 978-0-520-20496-6.