Манноп табиб — Абдуманноп Абдунабиев (1867-1950) Тошкент шаҳар Себзор даҳасидаги Хўжатарашкан маҳалласида табиб оиласида дунёга келган. Отаси- Абдунаби, боболари Абдуллажон ва Маҳаммадражаб ҳам табиб бўлиб ўтишган.

Абдуманноп Абдунабиев
Таваллуди 1867-йил
Тошкент
Вафоти 1950-йил
Касби табиб
Фаолият йиллари 1930-1940-йиллар
Болалари Абдушукур Маннонов(набираси)

Фаолияти

1930-1940-йилларда Тошкент аҳолиси ўртасида машҳур бўлган ва кўплаб беморларнинг дардларига даво топган. Ҳафақон, безгак ҳамда қорин, бош, қулоқ, кўз оғриқлари, оёқ ва қўл чиқиши, синиши, яра-чақалар ва бошқа кўплаб ҳасталиклар билан мурожаат қилган беморларга шифо бахш этган. Кўплаб касалликларга даво топа олгани учун ўз даврида халқ орасида машҳур бўлган. Беморларни даволаш учун ўз усулида тайёрланган дорилардан фойдаланган.
Манноп табиб беморларни халқ табобати усулида даволанётгани усулида даволаётганлигидан хабар топган машҳур терапевт, ТошТИ (ҳозирги Тошкент Тиббиёт Академияси) профессори М.И.Слоним (1875-1945) Манноп табиб билан учрашган ва ундан куйдирги касаллигини даволаш бўйича маслаҳатлар олган. Манноп табиб шифокорлар билан бўлган мунозара ва тортишувларда экземараз, қичима-қўтир, сариқ касал, бод, рак-қилтимоқ ва бошқа касалликларни даволашда халқ табобати усулларидан фойдаланиш ҳақида сўзлаб берган.
Ёзувчи Мавлон Икром эсдаликларига кўра, Манноп табиб остеопороз (суяк бўшашиши) ва бошқа хасталикларни даволаганлиги учун давлат томонидан табиблик фаолияти патентлаштирилган, шу сабабли беъморларни эркин даволашга рухсат этилган. Хабибулла Қодирийнинг „Отамдан хотира“ китобида баён қилинишича, Манноп табиб ўша даврдаги кўп ёзувчи ва шоирлар, зиёлилар, жумладан Абдулла Қодирий билан ҳам яқин муносабатда бўлган. Манноп табиб ҳақида халқ ўртасида турли хил ривоятлар мавжуд.
Манноп табиб Захариқ қабристонига дафн этилган.

Авлодлари

Табибнинг набираси тери-таносил касалликлари бўйича тиббиёт фанлари доктори Абдушукур Маннонов бобоси касбини эгаллаб, беморларнинг дардларига даво топиб келмоқда[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Тўхлиев, Нурислом, эд (2009). "Манноп табиб". Тошкент: Энсиклопедия. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти. п. 317. 
  2. ↑ ҳттпс://шош.уз/манноп-табиб/