Маноқиб (араб. – фазилат) – буюк кишилар, атоқли санъаткорлар, шунингдек, дин намояндалари ҳақида ёзилган хотира асари. Маноқиб, асосан, шу кишиларнинг ҳаёт йўли билан таниш ёки маслакдош бўлган кишилар томонидан ёзилган. Маноқиблар дастлабки пайтларда дин пешволари Муҳаммад пайғамбар, Ҳазрати Али ва бошқага бағишланган. Буларда муайян шахснинг турмуш фаолияти учун хос хусусиятлар акс эттирилган.

Алишер Навоийнинг „Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер“, „Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад“, „Ҳамсат ул-мутаҳаййирин“ асарлари, Хондамирнинг Акишер Навоийга бағишланган „Макорим ул-ахлоқ“ („Яхши хулқлар“) асари ва бошқа маноқиб намуналаридир[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил