Манот (арабча: مناة‎‎) қадимги араб маʻбудаси; Набатея, Сурия ва Ҳижозда, айниқса, эʻзозланган; тақдир ва ўлим маʻбудаси бўлган. Қора тошдан ишланган санами ва саждагоҳи Маккадан Ясрибга борадиган йўлдаги Қудайдада жойлашган. Ясрибдаги Авс ва Хазраж қабилалари Манотга айниқса қаттиқ топинганлар. Улар Маккадаги Каʻба қатори Манотнинг саждагоҳини ҳам зиёрат қилганлар. М. Арабистоннинг энг қад. маʻбудаларидан ҳисобланиб кўпгина киши номлари таркибига ҳам қўшилган. Маккада учта маʻбуда (ал-Лот ва ал- Узза қаторида)дан бири сифатида топилган. Қудайдадаги саждагоҳ Муҳаммад (сав) топшириқларига кўра 630-31 йилда бузиб ташланган.


Андоза:Мйтҳ-стуб