Mansaf
Мансаф (арабча: منسف) қуритилган ёгурт соусида пиширилган қўй гўштили ва гуруч ёки булғор билан тақдим қилинадиган анъанавий Иордания таомидир[1].
Бу бутун Ливанда истеъмол қилинадиган машҳур таомдир. У Иорданиянинг миллий таоми ҳисобланиб, Қувайт, Саудия Арабистони ва Сурияда ҳам учратиш мумкин[2]. Таомнинг номи „катта товоқ“ ёки „катта идиш“ атамасидан келиб чиққан[3] бўлиб, 1940-1980-йиллар орасида жуда ривожланган. Рецептида ҳам, тайёрлаш жараёнида ҳам ўзгаришлар бўлган.
Тайёрланиши
Жамид
Жамид — қўй ёки эчки сутини қайнатиш орқали тайёрланадиган қаттиқ қуруқ ёгурт бўлиб, уни қуритиб, ачитиш учун қолдирилади[4]. Бир неча кун давомида ёгуртни янада қуюқлаштириш учун ҳар куни туз қўшилади, кейин у жуда зич бўлиб, думалоқ тўплар шаклига келтирилади. Иорданиядаги Ал-Карак шаҳри энг юқори сифатли жамид ишлаб чиқариш билан машҳурдир[5].
Пиширилиши
Жамийд булён тайёрланиб, унда қўзичоқ бўлаклари пиширилади. Таом гуруч ва гўшт билан қопланган ясси нон қатлами билан катта лаганда тақдим қилинади. Сўнг бодом ва қарағай ёнғоқлари билан безатилиб, идишнинг устига қаймоқли мураббо соуси қуйилади[6].
Анъаналари

Мансаф таоми анъанавий Иордания маданияти билан алоқадор бўлиб, агро-пасторал турмуш тарзига асосланган. Мансаф тўй, туғилиш ва битирув каби махсус маросимларда ёки меҳмон кутиш учун, шунингдек, Рамазон ҳайити, Қурбон ҳайити, Рождество, Пасха ва Иордания Мустақиллик куни каби йирик байрамларда тайёрланади. У анъанавий равишда бадавийлар ва қишлоқ услубидаги катта лаганда биргаликда истеъмол қилинади. Мансаф Иорданиядаги қабилавий низоларни Атва (сулҳ) ва Жаъҳа (тинчлик ўрнатиш жараёни) деб номлашда катта рол ўйнайди[7]. Бир-бирига қарама-қарши бўлган қабила бошлиқларининг бир-бирларига ташриф буюриши ва мезбоннинг умумий мансаф учун қўй ёки эчки сўйиши, ярашув белгиси сифатида қабул қилинганда, низо тугаганидан дарак беради, деб ҳисобланади[8].
Мансаф дастлаб бадавийлар орасида машҳур бўлганлиги сабабли, улар таом тайёрлашда қўллаган анъаналарнинг аксарияти бугунги кунгача ҳам сақланиб қолган. Мансаф солинган патнис стол устига қўйилиб, одамлар тик турган ҳолда атрофига йиғилади. Мансафни чап қўли орқада турган ҳолда, ўнг қўл билан ейиш керак. Қўл гуруч тўп ҳолатига келтириш учун ишлатилади, сўнг 3 та бармоқ ёрдамида тўпча оғизга солинади. Ушбу анъаналарнинг кўпчилиги ҳали ҳам қўлланади; аммо уни қошиқ ва ликопчалар билан ҳам ейиш мумкин[9].
Манбалар
- ↑ „Жорданиан cуисине“. кингҳуссеин.гов.жо. кингҳуссеин.гов.жо (2010-йил 4-феврал). 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ Алан Давидсон. Тҳе Охфорд Cомпанион то Фоод Том Жаине: . Охфорд Университй Пресс, 2014 — 434-бет. ИСБН 9780199677337. Қаралди: 2020-йил 14-апрел.
- ↑ Гҳиллиэ Басан. Миддле Эастерн Китчен. Ҳиппоcрене Боокс, 30 Септембер 2007 — 70–-бет. ИСБН 978-0-7818-1190-3. Қаралди: 2012-йил 23-июл.
- ↑ Албала, Кен. Фоод Cултурес оф тҳе Wорлд Энcйcлопедиа [4 волумес: [Фоур Волумес]] (эн). АБC-CЛИО, 2011-05-25. ИСБН 9780313376276.
- ↑ Сониа Увезиан. Реcипес анд ремембранcес фром ан Эастерн Медитерранеан китчен: а cулинарй жоурней тҳроугҳ Сйриа, Лебанон, анд Жордан. Сиаманто Пресс, 2001. ИСБН 978-0-9709716-8-5. Қаралди: 2012-йил 23-июл.
- ↑ „"الجميد الكركي" .. الخلطة السرية لانتشار شهرة المنسف الأردني“ (ар). Ад Дустоур. Ад Дустоур (2009-йил 28-апрел). 2016-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ Фурр, Анн; Ал-Серҳан (2008). "Трибал Cустомарй Лаw ин Жордан". Соутҳ Cаролина Жоурнал оф Интернатионал Лаw анд Бусинесс 4: 17–34. ҳттпс://счоларcоммонс.сc.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=1055&cонтехт=сcжилб.
- ↑ „Мансаф“. Тасте Атлас.
- ↑ „المنسف الأردني.. حاضر في الأعراس وسرادق العزاء“ (ар). Ал Арабй. Ал Арабй (2016-йил 13-феврал). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
Қўшимча манбалар
- Иордания мероси энциклопедияси / жилд. 1-5: Рокс Бин Заид Ал-Узайзи.
- Мамлуклар даврида Иорданиянинг маданий тарихи 1250-1517 . Профессор Юсуф Гаванмеҳ. 1979 йил, Ишчилар кооператив жамияти матбуоти. Амман, Иордания. 1982 йил, Ярмук университети . Ирбид, Иордания. 1986 йил, Маданият ва ёшлар вазирлиги. Амман, Иордания. 1992 йил, Иордания университети . Амман, Иордания.
- Хоуэлл, Саллй 2003 йил. „Модернизинг Мансаф: Тҳе Cонсуминг Cонтехц оф Иорданъс миллий таомлари“, Фоод анд Фоодwайс, 11: 215-243