Mansi Aggarval
Манси Аггарвал
| |
|---|---|
| Туғилган санаси ва жойи | 1984-йил 10-июн, Деҳли
|
| Касб-ҳунар | Режиссор, ёзувчи, продюсер ва хореограф |
| Йиллар фаол | 2008 йилдан-ҳозирги кунгача |
| Турмуш ўртоғи(лар)и | Ариндам Бҳаттачаржи |
| Веб-сайт | ҳттпс://www.мансиаггарwал.cом/[сайт ишламайди] |
Манси Аггарвал — ҳинд киноижодкори, ёзувчиси, продюсери ва хореографи бўлиб, у Ҳиндистон кино саноатида филмлар ёзиб, режиссорлик қилган ва қўшиқлар яратган[1][2]. У актёр Эмраан Хашми бош ролни ижро этган Шанхай филмидаги „Бҳарат Мата ки Жаи“ қўшиғини хореография қилгани билан танилган. Қўшиқ Ҳиндистонда жуда машҳур бўлиб, „хит“ даражасигача кўтарилган[3]. У бир нечта мукофотга сазовор бўлган „Каи По Че“ филмида Ражкумар Рао ва Дев Д.[4] филмида Абҳай Деол каби таниқли актёрлар билан ишлаган.
У актёр Эмраан Хашми иштирокидаги Шанхайлик „Бҳарат Мата ки Жаи“ қўшиғи учун Филмфаре мукофотига номзод сифатида кўрсатилган ва қўшиқ томошабинлар томонидан севилиб, Ҳиндистонда машҳур бўлган. „Ёунгистаан“ филмидаги „Суно на Сангмармар“ қўшиғи ҳам Стардуст ва Филмфаре мукофотларига номзод сифатида кўрсатилган[5].
У, шунингдек, Нйкаа, Биба, Занду Балм ва бошқа йирик брендлар учун реклама роликларини хореография қилган. У ҳақидаги мақола энг ёш хореограф сифатида таниқли „Фемина“ журналида нашр этилган[6][7]. 2018-йилда у ёзувчи-режиссор сифатида дебютини ЁуТубеъдаги „Ҳумара Мовиэ“ каналида бошлаган. „Тҳе Ҳандбаг“ номли биринчи қисқа метражли филми билан биринчи ёзувчи-режиссорлик фаолиятини бошлайди[8]. У кўп ўтмай, ўзининг иккинчи „Раани“ филмини ҳам томошабинларга татбиқ этади ва бу филм „Лифт Офф Глобал Нетwоркс“ (Лондон) ва „Дарбҳанга Интернатионал Филм Фестивал“ да намойиш этилган. У „Голден Журй Интернатионал Филм Фестивал“ халқаро кинофестивалининг финалига чиқади ва айни пайтда „Бест Аcтор“ мукофотига сазовор бўлади. Раани филми Дисней Ҳоцтар-да чиқади ва ҳозирда МХ Плаер-да ҳам транслация қилинмоқда. „Тҳе Ҳандбаг“ ва „Раани“ филмлари „Йин Янг Филмс“ ширкати остида ишлаб чиқарилган[9][10][11][12].
Ҳаёти ва фаолияти
Манси 1984-йил 10-июнда туғилган ва Деҳлида ўсган. У ерда ҳинд классик рақси Катҳак бўйича ҳам машқ қила бошлаган. Унинг Катҳак машғулотларини атиги 7 ёшида бошланган ва кейинчалик рақс шаклида Вишарад (битирувчи) бўлган. У Деҳли университетидаги Хансраж коллежида иқтисод бўйича ўқиган ва ўқишни тугатгандан сўнг Деҳлида ўзининг Манси Данcе Cреатионс номли рақс институтини очган[13].
Унинг Болливуд филмларидаги фаолияти Деҳлидаги рақс спектаклида режиссор Анураг Кашяп билан танишганидан сўнг бошланган. Анураг Мансига танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлган „Гулаал“ филмининг хореографиясини таклиф қилади. Бироқ, филм кечиктирилади ва Манси ўз эътиборини бошқа ишларига қаратади. Анураг унга иккинчи марта бош рол ижрочиси Абҳай Деол бўлган Дев Д. филмининг хореографиясини қилиш таклифини беради[14].
Манси кинематограф Ариндам Бҳаттачаржи билан турмуш қурган[15].
Ҳиндистон кино саноатидаги хореографиялари
Манси қуйидаги Болливуд филмларини хореография қилган[16]:
| Йил | Кино |
|---|---|
| 2016 | Вазандар |
| 2015 | Каун Китне Паани Меин[17] |
| 2015 | Нанак Шаҳ Факир |
| 2014 | Марй Ком[18] |
| 2013 | Ёунгистаан |
| 2013 | Миcкей Вирус |
| 2013 | Маазии |
| 2013 | Гиппи |
| 2013 | Каи По Че |
| 2012 | Шангҳаи |
| 2009 | Гулал |
| 2009 | Дев Д |
Филмографияда режиссор, продюсер ва ёзувчи сифатида
| Йил | Кино |
|---|---|
| 2018 | Тҳе Ҳандбаг |
| 2020 | Раани |
Манбалар
- ↑ Тҳе Ҳандбаг | Манси Аггарwал | Диреcтор (инглизча), қаралди: 2022-03-14
- ↑ „Боллйwоод Диреcтор Манси Аггарwал Биограпҳй, Неwс, Пҳотос, Видеос“ (эн). неттв4у. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ „Данcе ис ноw а виабле cареэр оптион: Манси Агарwал“. Тҳе Тимес оф Индиа (2012-йил 19-май).
- ↑ „'Бҳарат Мата Ки Жаи' ис импромпту анд виолент, сайс чореограпҳер Манси“. Яҳоо Неwс (2012-йил 5-июн).
- ↑ „Боллйwоод Диреcтор Манси Аггарwал Биограпҳй, Неwс, Пҳотос, Видеос“ (эн). неттв4у. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ админ. „Манси Аггарwал“ (эн-УС). Маратҳисанмаан (2017-йил 2-сентябр). 2022-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
- ↑ „Боллйwоод Диреcтор Манси Аггарwал Биограпҳй, Неwс, Пҳотос, Видеос“ (эн). неттв4у. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ Тҳе Ҳандбаг | Шорт Филм | Диреcтед бй Манси Аггарwал (инглизча), қаралди: 2022-03-14
- ↑ „Wитҳ Йин Янг Филмс (Сортед бй Популаритй Асcендинг)“. ИМДб. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ „МХ Плаер“. www.мхплаер.ин. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ „Боллйwоод Диреcтор Манси Аггарwал Биограпҳй, Неwс, Пҳотос, Видеос“ (эн). неттв4у. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ Аггарwал, Манси (2020-10-16), Раани - Тҳе Қуээн (Шорт, Драма), Санмая Продуcтион, Йин Янг Филмс, қаралди: 2022-03-14
- ↑ „И ре-инвентед мйселф фор филмс’“. Мй Тҳеатре Cафе (2013-йил 24-июн). 2017-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-сентябр.
- ↑ „И cан маке анйбодй данcе“ (2012-йил 30-июн).
- ↑ „Ариндам Бҳаттачаржеэ“. ИМДб. Қаралди: 2022-йил 14-март.
- ↑ „Манси Аггарwал“. ИМДб.
- ↑ Каун Китней Паани Меин (2015) - ИМДб, қаралди: 2022-09-04
- ↑ „Манси Аггарwал“ (эн). ИМДб. Қаралди: 2022-йил 31-август.